Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 11 / Божхона

Сертификатлаштиришни ўтказмай

 

Ҳақиқатан ҳам 2019 йил 1 январдан божхона расмийлаштирувини мажбурий сертификатлаштиришсиз амалга ошириш мумкинми?

Севара Х.

 

– Президентнинг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.12.2018 йилдаги ПҚ-4059-сон) билан 2019 йил 1 январдан мажбурий сертификатланиши лозим бўлган айрим товарларни божхонада расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби белгиланди. Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш ташкилоти (ILAC) ва Халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда устав капиталида давлат улуши 50%дан кўп миқдорда бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари бундан мустасно) ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек мажбурий сертификатланиши лозим бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ноозиқ-овқат хом ашё, материаллар ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилинади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ўлчаш воситаларига мувофиқлик сертификатини тақдим этмаган ҳолда уни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб 2 ой давомида ўрнатилган тартибда олиш шарти билан божхона ҳужжатларини расмийлаштиришга йўл қўйилади.

Миллий ўлчаш эталонлари ва миллий метрология институтлари томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчаш сертификатларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни (CIPM MRA) имзолаган мамлакатларнинг Миллий метрология органлари томонидан расмийлаштирилган амалдаги калибрлаш (ёки текшириш) сертификатлари тақдим этилганда ўз эҳтиёжлари учун технологик жараёнларда фойдаланиладиган импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялаш (турини тасдиқлаш) соддалаштирилган тартибда, 1 кун муддатда тан олиш тартиботлари йўли билан амалга оширилади.

Соддалаштирилган тартиб, божхона органларига (шу жумладан, учинчи шахслар томонидан) товарлар уларни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кираётган тадбиркорлик субъекти томонидан уларни ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мақсадли ишлатилиши тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек ўрнатилган тартибда божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб 2 ой давомида ўлчаш воситаларини сертификатлаштириш амалга оширилиши кўзда тутилган кафолат хати тақдим этилиши шарти билан қўлланади.

Соддалаштирилган тартибда олиб кириладиган товарларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг мақсадли ишлатилишига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари масъул ҳисобланади.

Божхона органлари, божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг 3 кун муддатда соддалаштирилган тартибда олиб кирилган товарлар импорти тўғрисида идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали ДСҚга ва «Ўзстандарт» агентлигига маълумот тақдим этади.

Улардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика