Хусусий корхона импорт қилинган дондан ун ишлаб чиқаради. ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 январига қадар (рўйхатга мувофиқ) Ўзбекистонга олиб кириладиган дон маҳсулотлари божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилади. 2019 йил 1 январдан корхонамиз умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан соддалаштирилган ҚҚС – 7% тўлашга ўтди. Тайёр маҳсулот (ун) қиймати – 1 кг учун 1 400 сўмни, дон қиймати 1 кг учун 622,82 сўмни ташкил этади.
Ҳисобварақ-фактура тўғри расмийлаштирилганми: 1 навли ун, ҳажми – 1 000 кг, нархи – 1 400 сўм, етказиб бериш қиймати – 1 400 000 сўм, ҚҚС 7% – 98 000 сўм, ҚҚС билан етказиб бериш қиймати – 1 498 000 сўм?
7% ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ун реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?
– Ҳа, 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарори 2-банди).
Ҳисобварақ-фактурангиз нотўғри расмийлаштирилган.
Келтирган маълумотларингиздан келиб чиқиб, ҳисоб-китоб қиламиз.
Тайёр маҳсулотни (ун) ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати – 1 400 сўм/кг, 1 кг ун ишлаб чиқаришга тўғри келадиган дон қиймати 622,82 сўм/кг ни ташкил этади. 1 000 кг ун реализация қилинган, ҚҚС ставкаси – 7%.
Дон қиймати чегирилганда ун бўйича тушум ҳажми 777 180 сўмга (1 400 000 – 622 820), ҳисобланган ҚҚС 54 402,6 сўмга (777 180 х 7%) тенг бўлади. ҚҚС билан етказиб бериш суммаси – 1 454 402,6 сўм (1 400 000 + 54 402,6).
Ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича кўринишда акс эттирилади:
Товар
|
Ўлчов бирлиги
|
Миқдори
|
Нархи
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати
|
|
ставкаси
|
суммаси
|
||||||
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
1 навли ун
|
кг
|
1 000
|
1 400
|
1 400 000
|
7%
|
54 402,6
|
1 454 402,6
|
Жами тўлашга
|
|
1 400 000
|
|
54 402,6
|
1 454 402,6
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.