Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 06 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Инвестицияларни ҳисобга оламиз

 

Ташкилотимиз аукционда (электрон савдоларда) бошқа ташкилотнинг (МЧЖ) 100 фоиз улушини сотиб олди. Бизга улушнинг 100%и сотиб олинганлиги қайд этилган электрон онлайн-аукционда иштирок этганлигимиз тўғрисида баённома тақдим этдилар. Келгусида уни сотмоқчимиз.

1. Келгусида сотишни кўзлаб сотиб олинган улуш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. Бунда қандайдир солиқ оқибатлари юзага келадими?

 

1

Таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар МЧЖ устав фондидаги улушни сотиб олиш учун тўланган суммалар олдиндан тўланган маблағлар, давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин эса инвестициялар ҳисобланади. Инвестициялар ҳисоби 12-сон БҲМС «Молиявий инвестицияларни ҳисобга олиш»га (АВ томонидан 16.01.1999 йилда 596-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.

Корхонангиз сотиб олинган улушни яқин 12 ой ичида сотмоқчи бўлса – бу қисқа муддатли инвестиция, акс ҳолда – узоқ муддатли инвестиция. Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади ­(12-сон БҲМСнинг 7, ­9-бандлари).

Жамиятнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни (улушнинг бир қисмини) олувчига жамият иштирокчисининг мазкур улушдан (улушнинг бир қисмидан) воз кечишига қадар юзага келган барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ўтади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддаси).

Таъсис шартномаси ва МЧЖ уставига қуйидаги маълумотлар киритилади: муассисларнинг таркиби, устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ва ҳар бир муассис улушининг миқдори. Жамиятни битта шахс таъсис этаётган бўлса, у тасдиқлаган устав таъсис ҳужжати ҳисобланади (Қонуннинг 11–13-моддалари).

Муассис алмашганда таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

МЧЖдаги улушнинг 100%и элект­рон онлайн-аукционда сотиб олинди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Улуши сотиб олинган МЧЖ таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги акс эттирилди

 

5890-«Бошқа жорий инвестициялар»

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Улушнинг келгусида сотилиши акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

5890-«Бошқа жорий инвестициялар»

0600-«Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар»

Инвестицияларни сотишдан олинадиган сумма акс эттирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Инвестицияларни сотишдан фойда ёки зарар акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

2

Инвестициялар сотилганда харажатлар (брокерлар ёки дилерлар хизмати учун тўланган ҳақ) чегирилган ҳолда сотишдан олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги фарқ даромад ёки харажат сифатида тан олинади.

Қисқа муддатли молиявий инвестициялар портфель усулида (иккита қийматнинг энг ками: сотиб олиш қиймати ёки бозор қиймати бўйича) ҳисобга олинган бўлса, улар сотилганда даромад ёки зарар сотиш нархи билан сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Сотишдан тушган фойда бошқа даромад сифатида қўлланилаётган солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи солиш мақсадида жами даромадга ёки ЯСТ солиш учун ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 129, 132, 133, 355-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1390 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика