Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Муассисларнинг қарорига кўра корхона устав фондини камайтириш, шунингдек ҳисобланган дивидендларни тўлаш ҳисобига материалларни ҳисобга олувчи счётларда (1000) қайд этилган материалларни уларга беради. Материаллар корхона бухгалтериясида акс эттирилган қийматда (устамасиз) берилади.
1. Материалларнинг бу йўсинда берилиши товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборот ҳисобланадими?
2. Бу ҳолда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база юзага келадими, у қандай аниқланади?
3. Қандай бухгалтерия проводкалари акс эттирилиши лозим?
1 |
Чиқиб кетаётган муассисга унинг дастлабки ҳиссаси доирасида мол-мулкнинг (шу жумладан 1000-счётларда ҳисобга олинадиган материалларнинг) берилиши ҚҚС солинадиган оборот ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 199-моддаси 2-қисми 5-банди).
Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига мол-мулк берилаётган бўлса, бу ҚҚС солинадиган оборот деб тан олинади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди).
2 |
Дивидендларни тўлаш ҳисобига берилаётган материаллар бўйича солиқ солинадиган база бериш қиймати (сизнинг ҳолатда – баланс қиймати) асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади. Агар улар импорт қилинган материаллар бўлса, бунда солиқ солинадиган база мазкур товар импорт қилинганда ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинган қиймат, яъни божхона қийматидан паст бўлиши мумкин эмас (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1, 6-қисмлари).
3 |
Проводкалар қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Муассисга дивидендларни тўлаш ҳисобига материаллар берилди
|
6610-«Тўланадиган дивидендлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
УФни камайтириш ҳисобига материаллар берилди
|
8330-«Пай ва улушлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1000-«Материаллар»
|
Дивидендларни тўлаш ҳисобига берилаётган материаллар қийматига ҚҚС ҳисобланди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»
|
Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар (бериш қиймати билан материаллар таннархи ўртасидаги салбий фарқ) акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.