Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари чораклик молиявий ҳисобот тақдим этишлари зарурми?
– Йўқ, қонун ҳужжатларида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий фирмаларнинг ваколатхоналари учун чораклик молиявий ҳисоботни тақдим этиш талаби белгиланмаган. Улар ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.