Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар, айниқса у тиббиёт буюмлари бўлса – инсоннинг нафақат саломатлиги, балки ҳаётига ҳам катта хавф солади. Шу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни эса юртдошларимизнинг тақдири эмас, балки контрабанда йўли билан «сув текинга» олиб келинган маҳсулотлардан орттирилган мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.
Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Даут-ата» чегара божхона пости орқали кириб келган Б.Ф. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасини божхона кўригидан ўтказишади. Натижада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати салкам 71 млн сўмлик аёллар гигиеник воситалари ва ҳар хил хўжалик молларини олиб ўтаётгани маълум бўлади.
Шунингдек, «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясининг 324-сонли «Волгоград-Тошкент» йўловчи поездидан эса Р.Д.га тегишли бўлган, вагоннинг кўмир сақлаш учун мўлжалланган жойида кўмир остига яшириб қўйилган 23 млн сўмлик стоматология анжомлари «бўй кўрсатди».
ДБҚ Ахборот хизмати.