Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 49 / Божхона

Кўмирхонадан чиққан стоматологик анжомлар

 

Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар, айниқса у тиббиёт буюмлари бўлсаинсоннинг нафақат саломатлиги, балки ҳаётига ҳам катта хавф солади. Шу оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни эса юртдошларимизнинг тақдири эмас, балки контрабанда йўли билан «сув текинга» олиб келинган маҳсулотлардан орттирилган мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

 

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Даут-ата» чегара божхона пости орқали кириб келган Б.Ф. бошқарувидаги «Нексия» автомашинасини божхона кўригидан ўтказишади. Натижада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, қиймати салкам 71 млн сўмлик аёллар гигиеник воситалари ва ҳар хил хўжалик молларини олиб ўтаётгани маълум бўлади.

Шунингдек, «Қорақалпоғистон» темир йўл станциясининг 324-сонли «Волгоград-Тошкент» йўловчи поездидан эса Р.Д.га тегишли бўлган, вагоннинг кўмир сақлаш учун мўлжалланган жойида кўмир остига яшириб қўйилган 23 млн сўмлик стоматология анжомлари «бўй кўрсатди».

 

ДБҚ Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика