Хусусий корхона муассиси импорт харидларни амалга ошириш учун АҚШ долларида қарз беради ёки ўз корхонасининг айланма маблағларини вақтинча тўлдиради.
Корхонанинг ўз валюта маблағлари бўлмаса, уларни муассисга қайтариш механизми қандай?
– Муассис корхонага хорижий валютада қарз бериши мумкин эмас.
ЎзР ҳудудида барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ички бозорда қарзларни хорижий валютада бериш ва қайтариш Қонунда назарда тутилмаган.
Мулкдор ўз корхонасига пулни миллий валютада қарзга беришга ҳақли.
Корхона қарз маблағларини олгандан кейин жорий халқаро операциялар ҳақини тўлаш мақсадида пул маблағларини конвертация қилиш учун хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда буюртманома бериши мумкин.
Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.