Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 36 / Хўжалик юритиш қоидалари

ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмасдан хизматлар кўрсатиш

 

Жисмоний шахс олий иқтисодий маълумотга (магистратура) ва бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида 10 йилдан ортиқ стажга эга. Жисмоний шахс ва юридик шахс 1 йиллик бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва юритиш хизматларини кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий шартнома туздилар.

Жисмоний шахс бухгалтерия ҳисобини тиклаш ва юритиш хизматларини кўрсатиш мақсадида ФҲШ тузиш учун якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши керакми?

Жисмоний шахс бухгалтерия хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлиши зарурми?

 

Йўқ, башарти унинг фаолияти асосий ҳисобланмаса ва мунтазам тусга эга бўлмаса, жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши керак эмас.

Шахснинг у ёки бу фаолиятини тадбиркорлик деб топиш учун 2 та ҳолат мавжуд бўлиши:

► даромад топишга қаратилган ҳаракатлар системали равишда содир этилиши;

► бундай фаолият асосий, яъни касб фаолияти сифатида амалга оширилиши шарт.

Шундан келиб чиқиб, бир марталик фуқаролик-ҳуқуқий мазмундаги битимлар тузадиган шахсларни, ҳаттоки бундай битимлар бир неча марта амалга оширилган тақдирда ҳам, тадбиркорлар деб топиш ва бундай сифатда давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилиш мумкин эмас. Масалан, уй-жой ёки кўчмас мулкни ижарага бериш, шахсий буюмларни сотиш, пудрат ёки топшириқ шартномасига кўра онда-сонда турли майда ишларни ҳақ эвазига бажариш ва ҳ.к. Мажбуриятларни меҳнат шартномаси (контракт) асосида бажариш ҳам тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди (ОСПнинг 11.12.2013 йилдаги ­20-сон қарорининг 3-банди).

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва тиклаш хизматларини кўрсатиш Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) назарда тутилмаган.

Хизматлар мунтазам равишда кўрсатилса, шунингдек жисмоний шахснинг асосий (касб) фаолияти ҳисобланса, бундай фаолиятни тадбиркорлик фаолияти деб эътироф этиш хавфи мавжуд бўлади. Шу сабабли контрагент билан меҳнат шартномасини тузиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш: ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, ЭКИҲнинг 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солиш эҳтимоли мавжуд (МЖТКнинг 176-моддаси).

Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва тиклаш хизматлари Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатида (ВМнинг 15.08.2013 йилдаги 225-сон қарорига 1-илова) ва Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатида (ОМнинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова) қайд этилмаган. Тегишинча, бундай хизматларни кўрсатиш учун лицензия ва (ёки) рухсат этувчи ҳужжат олиш керак эмас.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 1253 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика