Norma.uz

Декларация имзоланмаса – квартира харид қилиб бўлмайди

 

Германияда умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги декларация уй-жой қонунчилигида эришилган ютуқлардан ҳисобланади. Уни баъзида уй-жой қомусига менгзашади, сабаби қоидаларнинг мазкур мустаҳкам йиғиндиси ярим асрдан буён немислар учун уй-жой кўчмас мулкини самарали бошқариш, мулкдорларга ўзини ҳимояланган деб ҳис этиш, ҳар икки тарафга эса ўз ҳуқуқ ва бурчларига оғишмай амал қилиш имконини бермоқда. Ушбу ҳужжат бугунги кунда янги уй-жой қонун ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг диққат марказида тургани ҳам бежиз эмас – улар немис тажрибасидан фойдаланган ҳолда, уни маҳаллий шароитларга мослаштириш имкониятини ҳам назардан қочирмаяптилар.

 

Пойтахтда немис экспертлари иштирокида бирин-кетин ўтказилган семинарларда декларациянинг асосий қоидалари экспертлар томонидан деярли «чайнаб берилди». Бизга фақат масалани англаб, тафаккур қилиб, ишлаб чиқувчи ва қонун чиқарувчиларимиз уни четлаб ўтмасликлари кераклиги умидида ушбу тажрибани ўзимизда қўллаш қолди. Чунки ҳужжат, худди ёндашув сингари, мулкдорларнинг умумий мулкка бўлган муносабатини анча ўзгартириши мумкин. Биз чорак асрдан кўп вақт мобайнида одамларга унинг моҳияти тушунтириб берилмаган ҳолда амалга оширилган хусусийлаштиришнинг оқибатлари билан курашиб келаётган бўлсак, Германияда квартира харид қилар экан, мулкдорлар ўз ҳуқуқ ва бурчлари тўғрисида шу заҳотиёқ билиб олишади ҳамда уларга қатъий амал қилишга ўтишади. Бизнинг пулларимиз қаерга кетди ва биз нима учун пул тўлаяпмиз, уй орқасидаги боғча кимники-ю, автомашинани қаерда сақласа бўлади, квартирада деворни олиб ташлаш мумкинми, уй олдини қайта бўяса бўладими, деганга ўхшаш саволлар юзага келмайди. Уларга жавобларни квартирани харид қилгунга қадар билиб олса бўлади.

Декларациянинг муҳим қоидалари хусусида биз «Норма маслаҳатчи» газетасининг 17.07.2018 йилдаги 29 (678)-сонининг мавзувий тўпламида ёзган эдик. Қисқача эслатиб ўтамиз, ушбу кенг қамровли ҳужжатни қурувчи квартираларни сотишдан олдин тузади. Уй-жойни харид қилар экан, мулкдор барча қоидалар билан рози бўлган ҳолда ҳужжатни имзолаши керак. Агар имзо чекмаса, квартирани унга сотишмайди. Ҳужжат шартларини бузса, уйдан маҳрум этилади. Қатъий, лекин адолатли ёндашув. Декларация нотариал тасдиқланади ва ер тўғрисидаги китобчага киритилади. Ҳар бир квартира учун ер кадастри варақаси илова қилинади, унда мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлади.

Декларацияда ер участкаси, якка тартибдаги мулкчилик (квартирага бўлган), умумий фойдаланишдаги объектларга ҳуқуқ ва бошқаларнинг батафсил тавсифи келтирилади. Қурувчи, шунингдек, уйга ҳамкорликда эгалик қилиш уставини ҳам тузади. Унда умумий ва якка тартибдаги мулкдорлик, ундан фойдаланиш қоидалари, алоҳида асослар бўйича умумий мулкдан фойдаланиш ҳуқуқлари, ижарага бериш, конструктив ўзгаришлар, етказилган зарар учун жавобгарлик, умумий мулкнинг жорий ва мукаммал таъмирланиши, суғурта ва бошқа масалалар кенг очиб берилади.

Уй-жой кўчмас мулкини бошқариш, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, умумий мулкдан фойдаланиш қоидалари ва бошқалар билан боғлиқ бўлган кенг қамровли масалалар турли юридик кучга эга бўлган ҳужжатларда тарқоқ ҳолда эмас, уйда яшовчилар бу масалаларга заруратсиз мурожаат қилишлари даргумон. Мазкур масалалар ягона ҳужжат – декларацияда бирлаштирилган. Қурувчи уни ҳар бир уй учун уй-жой объектининг ўзига хослигидан келиб чиқиб тузади. Лекин ўзгармас принципларни белгилаб берувчи, унда ўз ифодасини топиши шарт бўлган намунавий ҳужжат ҳам мавжуд. Декларацияни тузиш «Уй-жой хоналарига мулкдорлик ҳуқуқини олиш тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади. Бу Германияга уй-жой кўчмас мулкини самарали бошқариш тизимини яратишга имкон берган мақбул тажрибадир.

 

Ирина Гребенюк, махсус мухбиримиз.

 

Прочитано: 1239 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика