Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Божхона

БКО расмийлаштирилади

 

Хитойдан қизимнинг сепи учун 850 АҚШ долларига ётоқхона гарнитурини сотиб олдим. Темир йўл орқали контейнерда жўнатдим. У шахсий фойдаланиш учун мўлжалланган, битта экземплярда олиб кирилмоқда. Ушбу товарга товарларни божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилмаса, божхонада қанча тўлаш керак бўлади? Тўлов қандай ҳужжат билан расмийлаштирилади?

Қизимнинг сепи учун Чимкентдан маиший техника, ўрин-кўрпа жилди ва идиш-товоқ олиб келмоқчиман. Божхонада пул тўламаслик учун қанча суммалик товар олиб киришим мумкин?

Хосият И.

 

Жисмоний шахс манзилига жўнатиладиган товар

Шахсий фойдаланиш учун ва тижорат мақсадида товарларни олиб ўтадиган шахслар учун турли хил божхона расмийлаштируви назарда тутилган. Биринчи ҳолатда давлат хавфсизлик талабларини таъминлаш учун назорат тартиб-таомиллари иложи борича соддалаштирилишидан манфаатдор бўлади. Иккинчи ҳолатга ташқи савдо операциясини амалга ошириш деб қаралади ва, тегишинча, солиқ мажбуриятлари бажарилиши ва белгиланган савдо чекловларига риоя этилиши талаб қилинади.

Шахсий, оилавий, уй-рўзғор ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун товарларни олиб кирувчи ва олиб чиқувчи шахслар учун божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартиби белгиланган. У Божхона кодексининг ­156-моддасида қайд этилган: жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиш товарнинг божхона юк декларацияси тўлдирилмайдиган божхона расмийлаштируви тартибини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибда амалга оширилади, эркин муомалага чиқариш (импорт) ёки экспорт божхона режимларига товар сифатида жойлаштириладиган транспорт воситаси бундан мустасно.

Шу тариқа, бундай тартиб жисмоний шахслар томонидан фақат шахсий фойдаланиш учун олиб ўтиладиган товарларга нисбатан татбиқ этилади, муайян тадбиркорлик фаолияти учун, ҳатто у билан шахсан шуғулланган тақдирда ҳам, товарларни олиб ўтиш ҳолларига татбиқ этилмайди.

Божхона кодекси доирасида товарларни божхонада расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш имконини белгиловчи мазкур муҳим бўғин «товарларнинг мақсади» дея қайд этилиб, БКнинг 155-моддасига мувофиқ уларнинг миқдори ва хусусияти, олиб ўтиш такрорийлигидан келиб чиққан ва жисмоний шахс сафарининг ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Божхона тўловлари қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:

● жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси доирасида;

● жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларга нисбатан, товарларни қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси доирасида, бундан жисмоний шахс манзилига келаётган товарлар мустасно;

● доимий яшаш жойи ўзгарганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган шахсий мол-мулкка нисбатан, транспорт воситалари бундан мустасно (БКнинг 157-моддаси).

Товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси қўлланилмаган ҳолда ундирилади, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари бундан мустасно.

Божхона тўловлари нотижорат мақсадлардаги товарларни декларациялашда божхона кирим ордери (БКО) асосида жисмоний шахслар томонидан тўланади. БКОнинг бир нусхаси божхона тўловларини тўлаган жисмоний шахсга топширилади (юборилади).

Бу ҳолда БКОни тўлдириш ва божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади (БКнинг 163-моддаси).

Жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадларда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қиймати чеклар, квитанциялар ва (ёки) бошқа тижорат ҳужжатлари билан тасдиқланган, маълум қилинган қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Жисмоний шахс томонидан маълум қилинган товарларнинг божхона қиймати тўғри белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаган тақдирда божхона органи товарларнинг божхона қийматини БКнинг 44-бобига мувофиқ мустақил равишда белгилаши мумкин.

Товарлар божхона ҳудудига алоҳида келаётган багажда олиб кирилган, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилган тақдирда уларнинг божхона қийматига товарларни аэропортгача, дарё портигача ёки товарлар божхона ҳудудига олиб кириладиган бошқа жойгача етказиб бериш харажатлари қўшилади (БКнинг 164-моддаси).

 

Шахсан олиб кирганда

Президентнинг 6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон қарори билан жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарлар олиб кирилиши-олиб чиқилиши янги нормалари белгиланди.

Илгари жисмоний шахсларнинг товарларни республикага божсиз олиб киришининг чекланган нормалари географик принципга кўра белгиланган: қўшни бўлмаган мамлакатлар ҳудудидан (шу жумладан халқаро почта жўнатмалари орқали) – 1 000 АҚШ долларидан ортиқ эмас; қўшни давлатлардан (Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) – 10 АҚШ доллари.

Айни пайтда лимитланган чекловлар Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтаётган транспорт воситаси турига қараб табақалаштирилган:

халқаро аэропортлар орқали жисмоний шахслар божхона тўловларини тўламасдан шахсий фойдаланиш учун кузатиб бориладиган багажда умумий қиймати 2 000 АҚШ долларига тенг миқдордаги товарларни олиб киришлари мумкин;

темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали – 1 000 АҚШ доллари чегарасида;

автойўл (йўловчи) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ долларидан ортиқ эмас.

Бунда ВМнинг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.06.2018 йилдаги 463-сон) билан 2018 йил 1 июлдан жисмоний шахслар томонидан автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари жорий этилганлигини ҳисобга олиш лозим.

Уларга кўра ҳар ойда 1 бирликдан маиший (совуткич, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, чангютгич, газ плитаси, телевизор, микротўлқинли печь, электр гўшт қиймалагич, дазмол, фен, ошхона комбайни) ва компьютер техникасини олиб кириш мумкин. Ошхона идишининг 1 тўпламини. Ҳар бир номдаги бошқа товарлардан 2 кг, бироқ умумий оғирлиги 10 кг дан ошмайдиган ҳажмда ҳар сутка олиб кириш мумкин.

Товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормалари жисмоний шахс ЎзР ўтказиш пунктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади. Чегара хизматлари органлари томонидан божхона органига тақдим этиладиган паспортга қўйиладиган белги унинг ўтказиш пунктидан ўтганини аниқлаш учун асос ҳисобланади.

Юқорида қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ва (ёки) даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади:

● Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3303-сон қарори билан тасдиқланган ставкалар бўйича импорт божхона божи;

● Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарори (12-2-илова) билан тасдиқланган ставкалар бўйича акциз солиғи;

● Солиқ кодексига мувофиқ 20% миқдорида ҚҚС;

● ВМнинг 30.04.1999 йилдаги ­204-сон қарорига мувофиқ товар божхона қийматининг 0,2%и, бироқ 25 АҚШ долларидан кам бўлмаган ва 3 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда божхона расмийлаштируви учун йиғим.

 

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1067 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика