Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Текширувларни тайинлашнинг иккита алгоритми жорий этилди

 

Бу Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (27.07.2018 йилдаги ПФ–5490-сон) иловаларда назарда тутилган («СБХ» мазкур сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда).

 

Ҳужжат билан 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувларнинг 2 та тури бекор қилинди ва давлат назоратини амалга оширишнинг янги тартиби белгиланди.  

Моҳиятан олганда, текширувларни тайинлашнинг 2 та алгоритми жорий этилмоқда: уларнинг бир қисми Бош прокуратура (Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши тугатилганидан кейин ваколатли орган) билан келишилган ҳолда, бошқалари эса Бош прокуратурани хабардор этиш тартибида ўтказилади.

1. Бош прокуратура билан келишилган ҳолда қуйидаги турдаги текширувлар ўтказилади ­(ПФ–5490-сон Фармонга 1-илова):

а) жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ёки тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги хавфни таҳлил этиш натижалари бўйича назорат органларининг ташаббусига кўра. Ўтказиладиган муддат – 1 кундан 10 кунгача;

б) 2 йиллик мораторий ўтгач ­(яъни 2020 йилда) тикланадиган, муддати 30 кундан ошмайдиган молия-хўжалик фаолиятини текширишлар, қуйидаги ҳолларда:

молия йили давомида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ қонунчилиги мунтазам равишда бузилганда;

солиқ органлари қонунчиликда назарда тутилган чора-тадбирларни кўрганидан кейин суммаси 100 ЭКИҲдан ошадиган солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланганда;

устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари солиқ қонунчилигини бузиши далиллари аниқланганда.

Бу ҳолда текширув ўтказишни келишиш билан уни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш мажбурияти бекор қилинмайди. Рўйхатга олинмаган текширувлар ноқонуний деб топилади, ана шундай текшириш ташаббуси билан чиққан ва (ёки) уни ўтказган назорат органларининг мансабдор шахслари эса МЖТКнинг 2412-моддаси ва ЖКнинг 1922-моддаси бўйича жавобгарликка тортилади.

2. Бош прокуратурани хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар (ПФ–5490-сон Фармонга 2-илова).

Бу ҳолда хабардор қилиш уларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиш йўли билан амалга оширилади. Тасдиқланган рўйхатда бундай текширувларнинг жами 25 тури белгиланган. Улар орасида, масалан, юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган; ўз фаолиятини расман тўхтатиб турган даврда якка тартибдаги тадбиркорликни амалга оширишда давом этаётган жисмоний шахслар фаолиятини текшириш ва ҳ.к. бор.

Бош прокуратура билан келишган ҳолда ва уни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувларнинг энг кўп муддати назорат органларининг асослантирилган буюртманомаларига кўра Бош прокуратуранинг рухсати билан фақат 1 марта узайтирилиши мумкин. Бунда тегишли текширув ўтказишнинг узайтирилган муддати у ўтказиладиган асосий муддатдан ошмаслиги керак.

 

Масалан, юридик шахс тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширув муддати 30 кундан ошмайди. Давлат солиқ қўмитасининг (назорат органи) асослантирилган буюртманомасига кўра Бош прокуратуранинг рухсати билан текширув худди шу муддатга узайтирилиши мумкин. Шу тариқа, текширув ўтказишнинг чекланган муддати 60 кундан ошмаслиги керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.07.2018 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 1445 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика