Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Бинони объектларга бўламиз

 

Корхона ёрдамчи пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда кўп қаватли уй қурмоқда. Биринчи қаватларни ўз фойдаланиши учун қолдириш ва ижарага беришни режалаштирмоқда. Кейинги қаватлардаги квартиралар четга сотилади.

Ушбу бинони бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим?

 

– Балансга активлар улардан фойдаланиш мақсадига қараб ҳисобга олувчи счётларга кирим қилинади. Сизнинг ҳолатда битта объект – бино бухгалтерия ҳисоби мақсадларида қисмларга бўлинади. Корхонанинг ўзи хўжалик фаолиятида фойдаланадиган биринчи қаватлар – асосий воситалар. Сотилиши режалаштирилаётган қолган қаватлар сиз учун тайёр маҳсулот ҳисобланади.

Асосий воситалар – корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 3-банди).

Ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот – ишлаб чиқариш циклининг пировард натижаси – сотиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов берилиши (бутланиши) тугалланган актив (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 5-банди «г» кичик банди).

Ҳисобга олишнинг 2 та варианти бор:

а) қурилиш бўйича барча харажатларни 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида жамлаб, сўнг тайёр маҳсулот таркибидан асосий воситаларни чиқариш;

б) харажатларни аввалбошдан алоҳида-алоҳида – ­0810-«Тугалланмаган қурилиш» ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётларида юритиш.

Биринчи усул энг оддийси, бироқ сотиладиган квартираларни пардозлаш харажатлари офис хоналарини таъмирлаш харажатларидан анча фарқ қилганда, доим ҳам қўллаб бўлмайди.

Ҳисобга олишнинг биринчи вариантида барча харажатлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида жамланади. Кейинчалик улар ҳисоб бирлиги, масалан, майдонга мутаносиб равишда ҳар бир квартира (қават) қийматига тақсимланади.

Қурилиш якунлангандан кейин тайёр маҳсулотнинг кирим қилиниши ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи бўйича 2810-«Омбордаги тайёр маҳсулот» счёти дебетида акс эттирилади (Йўриқноманинг 138-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­21-сон БҲМСга 2-илова).

Ўз эҳтиёжларингиз учун фойдаланиладиган майдонни тайёр маҳсулотдан асосий воситалар таркибига ўтказиш лозим.

Ўтказилган объектларнинг бошланғич қиймати унинг ишлаб чиқариш таннархига тенг бўлади (5-сон БҲМСнинг 16-банди).

Корхона ўз эҳтиёжлари учун фойдаланмоқчи бўлган биринчи қават фойдаланишга топширилаётганда у асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади.

Шу тариқа, корхонада 1 та бино ҳисобда 2 та объект – тай­ёр маҳсулот ва асосий восита сифатида акс эттирилади.

Иккинчи усулда 0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишидан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича харажатлар ҳисобга олинади (21-сон БҲМСга Йўриқноманинг 68-банди). 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида эса – сотиладиган квартиралар билан боғлиқ харажатлар. Умум­ишлаб чиқариш харажатларини ҳам майдонга мутаносиб равишда объектларга бўлиш зарур.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1248 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика