Корхонанинг асосий фаолият тури – дори-дармонлар билан чакана савдо қилиш, бир нечта савдо шохобчаси – дорихоналар тармоғига эга.
Айни пайтда корхона дори воситаларини улгуржи етказиб берувчи билан воситачилик шартномасини тузиб, унга асосан воситачилик ҳақи эвазига дори-дармонларни сотмоқчи.
Дорихоналар тармоғида комиссион товар келиб тушиши ва сотилиши қандай ҳисобга олинади?
– Корхона комиссияга қабул қилинган товарларни сотиши мумкин. Бу ҳолда у савдо эмас, воситачилик хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.
Воситачи олинган товарларни комитент билан келишилган (қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган) нархларда 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счётида ҳисобга олади.
Корхона бир вақтнинг ўзида ўзининг ва комиссион товарларни сотганда бир неча фаолият – савдо ва воситачилик фаолиятини юритади. Ушбу фаолият турлари бўйича турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган. Шу сабабли савдо корхонаси ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлаши керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).
Воситачилик шартномаси бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун реализациядан тушум деганда кўрсатилган хизматлар (воситачилик хизматлари) учун контрактда назарда тутилган ҳақ суммаси тушунилади. Воситачилик фаолиятини кўрсатишдан олинган даромадлар бўйича ЯСТ ставкаси 2018 йилда 33%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова).
Товарлар комитент манфаатларини кўзлаб сотилаётганда воситачилик шартномаси бўйича операциялар Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштирилади.
Чунончи, воситачи қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
а) комитент учун ҳисобот, у қонун ҳужжатлари билан бошланғич ҳужжатлар учун белгиланган воситачи ва комитентнинг барча реквизитлари, шунингдек Тартибнинг 23-бандида кўрсатилган бошқа ахборотни ўз ичига олади;
б) ўзининг ҳақи суммасига комитент учун алоҳида ҳисобварақ-фактура. Ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда воситачи комитент имзолаган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.
Комитент воситачидан олинган ҳисобот асосида унга 5 банк куни давомида сотилган комиссион товар суммасига ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.
МИСОЛ. Корхона воситачилик шартномаси бўйича хизматлар кўрсатади: комитент корхона белгилаган нархда комитентдан олинган дори воситаларини чакана сотади. Товар суммаси – 12 000 минг сўм, воситачилик ҳақи – 1 000 минг сўм, уни воситачи комитентга тушумни ўтказиш пайтида ушлаб қолади, комитентга ўтказиладиган сумма қолдиғи – 11 000 минг сўм. Комитент ва воситачи – ҚҚС тўламайди.
Ялпи тушум (12 000 минг сўм) – воситачининг тушуми эмас, фақат воситачилик ҳақи суммаси – 1 000 минг сўм унинг тушуми ҳисобланади.
Воситачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилади (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСдаги счётлар):
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Сумма, минг сўм |
Счётлар корреспонденцияси
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
дебет
|
кредит
|
|||
Комиссияга маҳсулот келиб тушди
|
12 000
|
004
|
|
Юкхат
|
Сотилган маҳсулот ҳисобдан чиқарилди
|
12 000
|
|
004
|
НКМ ва терминал чеклари
|
Харидордан пул маблағлари келиб тушиши акс эттирилди
|
12 000
|
5010; 5530 |
6910
|
НКМ ва терминал чеклари
|
Даромад (воситачилик ҳақи суммаси) акс эттирилди
|
1 000
|
4010
|
9030
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Харидорлардан келиб тушган суммадан воситачилик ҳақи ушлаб қолинди
|
1 000
|
6990
|
4010
|
Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Комитент олдидаги қарз сўндирилди (воситачилик ҳақи суммасини чегирган ҳолда)
|
11 000
|
6990
|
5110
|
Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси
|
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.