Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан мамлакатимизда қабул қилинган қонунчилик меъёрлари деҳқон ва тадбиркорларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
Республикамиз божхона постларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини четга экспорт қилиш ҳеч қандай тўсиқларсиз, навбат кутишларсиз кечаю кундуз амалга оширилмоқда. Ана шу яратилган шарт-шароитлар туфайли биргина Фарғона вилояти божхона ҳудудида жойлашган божхона постлари томонидан 2018 йилнинг биринчи ярмида 106 млн 545 минг АҚШ доллари қийматидаги жами 69,2 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.