Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Божхона

Коррупцияга қарши курашишда ¬оила ҳам масъул

 

Ўтмишдаги аёллар турмуш ўртоғини хизматга жўната туриб, «Бизга фақат ҳалол луқма олиб келинг, биз бу дунёнинг очлигига чидаймиз, лекин охиратнинг оловига чидамаймиз» деган сўзларни айтишар экан. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан Нарпай туман ҳокимиятида ўтказилган «Коррупциямиллий хавфсизликка таҳдид» мавзусидаги учрашувда соҳани тамагирлик, коррупция иллатларидан тозалаш хусусида сўз борди.

 

Дарҳақиқат, республикамиз Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги нутқида Президентимиз ҳам коррупцияни жамият ривожига ғов бўлаётган бало сифатида баҳолади. Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салиҳов, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари З.Кабилов, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Равшанов, Нарпай туман прокурори ўринбосари О.Қодиров ва туман адлия бўлими бошлиғи Ж.Қиличев мамлакатимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганини таъкидлашди. Бу борада «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2017–2018 йилларга мўлжалланган Давлат дастури ижроси бўйича республика идоралараро комиссияси изчил фаолият юритаётгани айтиб ўтилди.

Божхона тизимида шаффофликни таъминлаш, божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш мақсадида вилоят божхона бошқармасида ҳар бир ходимнинг иш кўрсаткичини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилди. Бу амалиёт ходимларни ўз устида ишлашга ҳамда уларнинг хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга туртки бўлмоқда.

2018 йилнинг I ярми мобайнида 5 маротаба ТИФ қатнашчилари, божхона брокерлари, божхона омбори вакиллари ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамда 2 маротаба божхона ходимларининг ота-она ва яқин қариндошлари иштирокида йиғилишлар ўтказилди. Божхона ходимларининг оила аъзоларига коррупцияга қарши курашишда уларнинг ҳам масъулияти борлиги эслатиб ўтилди. «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддасига асосан йиғилиш қатнашчилари ўртасида социологик сўровлар ўтказилди. Бошқарма аппарати ва божхона постларида коррупцияга қарши курашиш бўйича жами 14 маротаба учрашувлар уюштирилди, шахсий таркиб орасида тамагирлик, порахўрлик, хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишининг олдини олиш борасида ходимлар билан ўндан ортиқ якка тартибдаги профилактик суҳбатлар олиб борилди.

 

Тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Самарқанд вилояти божхона бошқармасида 233-63-00 рақамли «Ишонч телефони» куну тун фаолият олиб бормоқда. «Ишонч телефони» орқали жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги маълумотларни, хабар, ариза, шикоят ва таклифлар кўринишида тақдим этишлари мумкин.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1189 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика