Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Бухгалтерга тавсиялар

Меҳмонхона бизнеси

 

Меҳмонхона – шаҳарнинг ташриф қоғози бўлибгина қолмай, ўз қоидалари бўйича фаолият юритувчи тўлақонли корхона ҳамдир. Бизнеснинг бу турига қўл уриб, уни ривожлантириш чоғида кўпгина омилларни тўғри ҳисобга олиш лозим. Материалимиз меҳмонхона соҳасидаги бухгалтерия ҳисобини ташкил этишда ёрдам беришига умид қиламиз.

 

Меҳмонхона хизматлари нима ўзи? У жойлаштириш воситаларида вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлардан иборат. Ўзбекистонда меҳмонхоналар, туристик базалар, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, меҳмонларга аталган миллий уйлар, ўтовли оромгоҳлар ва бошқалар жойлаштириш воситалари ҳисобланади (ВМнинг 5.06.2017 йилдаги 355-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 5-банди).

 

МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

Меҳмонхона хизматлари туризм хизматларига киради ва мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. Мувофиқлик сертификати 3 йилга берилади ва ҳар йили инспекция назоратини ўтказиш орқали тасдиқланади (355-сон Низомнинг 2-банди). Меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш учун тўланган суммалар ишлаб чиқариш харажатларига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1.5.7-банди).

 

Сертификатлаштириш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Мувофиқлик сертификатини олиш учун тўланган тўлов акс эттирилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Сертификатлаштириш харажатлари ҳисобдан чиқарилди (бир йўла)

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Илгари тўланган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

 

 

Сертификат муайян даврга берилиши сабабли уни олиш учун тўланган суммаларни келгуси даврлар харажатлари сифатида ҳисобга олиш ва тенг қисмлар билан ҳисобдан чиқариш мумкин.

 

Бухгалтерия ҳисобида меҳмонхона хизматларини сертификатлаштириш харажатлари келгуси даврлар харажатлари сифатида тан олинганда қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Мувофиқлик сертификатини олиш учун тўланган тўлов акс эттирилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Тўлов суммаси келгуси даврлар харажатларига киритилди

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Илгари тўланган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

Сертификатлаштириш харажатлари вақти-вақти билан бир маромда ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари»

 

 

 

Меҳмонхона хизматларининг мувофиқлик сертификати «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» ДУК томонидан йиллик инспекция назорати ўтказилиши орқали тасдиқланади. Уни ўтказишдан аввал унинг қиймати корхонага маълум қилинади. Ушбу сумма меҳмонхона хизматлари таннархига киритилади.

 

Инспекция назоратини ўтказиш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Инспекция назорати ўтказилиши учун тўланган олдиндан тўлов акс эттирилди

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Инспекция назоратини ўтказиш харажатлари ишлаб чиқариш харажатларига киритилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Илгари тўланган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4330-«Бошқа берилган аванслар»

 

 

МЕҲМОНХОНАЛАР КЎРСАТАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИ АЛОҲИДА-АЛОҲИДА ҲИСОБГА ОЛИШ

Меҳмонхона нафақат яшаш жойи бериши, балки бошқа хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин. Масалан, ўз анжуманлар заллари, банкет залларини қисқа муддатли ижарага бериши, кирхона, сартарошхона хизматларини кўрсатиши мумкин.

Ҳар бир фаолият туридан даромад, таннарх, фойдани тўғри ҳисоблаб чиқариш учун хизматлар турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш зарур. ЯСТ тўлайдиган ва бир нечта фаолият тури билан шуғулланадиган меҳмонхоналар уларнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритишлари керак, сабаби ҳар бирининг солиқ солинадиган объекти ва ЯСТ ставкаси турлича бўлиши мумкин (Солиқ кодексининг 353-моддаси 1-қисми). 

Бунинг учун 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётига ёрдамчи счётларни кўрсатиш мумкин:

9031-«Меҳмонхона хизматларидан тушган тушум»;

9032-«Ресторандан тушган тушум»;

9034-«Гўзаллик салонидан тушган тушум»;

9035-«Саунадан тушган тушум»;

9036-«Кимёвий тозалаш корхонасидан тушган тушум»;

9037-«Автотураргоҳдан тушган тушум» ва ҳ.к.

Шунингдек бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счётларга (9130-счёт) ҳар бир фаолият тури бўйича ёрдамчи счётлар зарур.

Корхона счётлар режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритадиган бўлса, уларни ҳисоб сиёсатида акс эттириш лозим.

Мол-мулкнинг қисқа муддатли ижарага берилиши меҳмонхонанинг бошқа даромади ҳисобланиши ва 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётида акс эттирилиши мумкин. Бироқ ундан тушган тушум хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларнинг 50%идан ошса, ижара асосий фаолият тури ҳисобланади. Бу ҳолда даромад ҳисобини 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида акс эттириш керак.

 

МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИ

Туроператорлар, ўз ходимлари яшаши учун шартномалар тузадиган ташкилотлар, шунингдек жисмоний шахслар меҳмонхона хизматлари харидорлари бўлиб чиқади.

 

Жисмоний шахсларнинг юридик шахсларга хизматларни реализация қилиши

Меҳмонхона ва мижоз (юридик ёки жисмоний шахс) ўртасида тузилган шартнома меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун асос ҳисобланади. Мижозларга меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун шартномани расмийлаштиришнинг 2 хил вариантини назарда тутиш мумкин:

меҳмонхона хизматларини кўрсатиш шартномаси. Бу шартноманинг стандарт шакли бўлиб, унда унинг томонлари муайян келишувга эришадилар;

оммавий оферта (ФКнинг 369-моддаси). Одатда, оферта меҳмонхона сайтида жойлаштирилади. Офертанинг ўзида сайтда жойлаштирилган меҳмонхона хизматлари тарифларига ҳавола қилинади. Бундан ташқари, оферта меҳмонхонага кираверишдаги деворга илиб қўйилган ёки меҳмонлар рўйхатга олинадиган жойда жойлаштирилган бўлиши мумкин. Мижознинг оферта билан танишиб, меҳмонхонада жойлашишга розилик билдириши акцепт саналади. Офертада мижоз танлаши учун меҳмонхона хизматларининг турли хил тарифлари кўрсатилган бўлса, у буюртманомани тўлдириб, унда ўзи ҳақидаги маълумотларни, шунингдек офертага мувофиқ танлаган тарифни қайд этади.

Бухгалтер шартноманинг қуйидаги шартларига эътибор қаратиши зарур:

● меҳмонларнинг фуқаролиги;

● муайян шартнома бўйича меҳмонхона хизматлари таркиби;

● ҚҚС ҳисобга олинган (ёки ҳисобга олинмаган) меҳмонхона хизматлари қиймати, тўлаш тартиби;

● меҳмоннинг меҳмонхонада яшаш даври.

 

Хизматлар реализация қилинишини расмийлаштириш

Аксарият ҳолларда меҳмонхона хизматлари ҳақи аванс тариқасида тўланади. Хизматларни реализация қилиш бўйича операцияларни тўғри ҳисобга олиш учун биринчи навбатда «ҳақиқатда хизматларни кўрсатиш» тушунчасини аниқ белгилаб олиш зарур.

Меҳмонларнинг меҳмонхонадан чиқиш пайти меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлиги далили ҳисобланади. Меҳмон чиқиб кетган санада шартномада кўрсатилган меҳмонхона хизматлари кўрсатилган (реализация қилинган) бўлади. Хизматлар кўрсатилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатларни (ҳисобварақ-фактура, кўрсатилган хизматлар далолатномаси ва ҳ.к.) чиқиб кетиш санасида расмийлаштириш лозим.

Даромадлар тан олинган бир вақтда хизматлар таннархи ҳисобдан чиқарилади.

Юридик шахс билан тузилган шартнома асосида меҳмонхона хизматлари реализация қилинганда ҳисобварақ-фактура ва кўрсатилган хизматлар далолатномасини 2 нусхада расмийлаштириш зарур. Ҳужжатларда томонларнинг имзолари ва муҳрлари бўлиши керак.

Жисмоний шахс меҳмонхонага жойлашаётганда хизматлар ҳақини олдиндан – нақд пул билан ёки банк картаси воситасида тўлаши мумкин. Унга НКМ чеки ёки тўлов терминали чекини бериш шарт.

Ҳисобварақ-фактура ҳақиқатда хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. У хизматларни реализация қилиш обороти амалга оширилган санада ёзилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 8-қисми).

Меҳмондан олинган олдиндан тўлов учун берилган НКМ ёки тўлов терминали чеки меҳмонхонага жойлашиш санасида ҳисобварақ-фактура ўрнини боса олмайди (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми 2-банди). Хизматлар ҳали реализация қилинмаган, олинган тўлов аванс ҳисобланади. Бу ҳолда меҳмон чиқиб кетаётганда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш зарур. Бунда меҳмон ҳисобварақ-фактурани имзолаши шарт эмас. Унинг меҳмонхонага нисбатан эътирози бўлмаслиги муҳим.

Меҳмонга чиқиб кетиш санасида ҳисоб-китоб қилиш чоғида берилган НКМ ёки тўлов терминали чеки ҳисобварақ-фактура ўрнини боса олади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 3-қисми 2-банди). Бу ҳолда ҳисобварақ-фактура ёзиш керак эмас. Хизматлар реализация қилинган, бу пайтга келиб даромад тан олинади.

Меҳмон шартномада кўрсатилган муддатдан аввал меҳмонхонадан чиқиб кетса, ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар ҳажми у яшаган кунлардан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундай ҳолларда меҳмонхоналар хона банд қилинган кунлардан фойдаланилмаганлиги учун жаримани назарда тутишлари мумкин. Меҳмон муддатидан аввал чиқиб кетиши сабабли у тўлиқ даромад ололмайди. Жарима суммаси ҳам ҳисобварақ-фактурада қайд этилади.

Меҳмонхонада хизмат сафарига келган киши яшаши мумкин. У меҳмонхона хизматлари ҳақини корхонанинг корпоратив пластик картаси (КПК) воситасида тўлаши мумкин. Меҳмонхона хизмат сафарига юборилган шахсдан КПКга оид ҳужжатларни талаб қилишига ҳожат йўқ. У карта пин-кодини билишининг ўзи етарли. КПК ва ундаги пул маблағлари бут сақланиши учун жавобгарлик корхона – ушбу карта сақловчиси зиммасига юкланади.

 

Хоналарни узоқ муддатга банд қилиш

Корхоналар ёки жисмоний шахслар меҳмонхона билан шартнома тузиб ва хонани узоқ муддатга банд қилиб, хизматлардан фойдаланишлари ҳам мумкин. Бундай шартнома амал қилган даврда мижоз исталган пайт келиб, хонага жойлашиши мумкин. Меҳмонхона эса хонани банд қилган мижози ундан фойдаланмаётган бўлса ҳам, бу хонага бошқа меҳмонларни жойлаштирмайди. Узоқ муддатга банд қилишда меҳмонхона хизматлари ҳақини тўлаш тартиби шартномада белгиланади.

Масалан, хорижий авиакомпаниялар меҳмонхона хоналарини узоқ муддатга банд қилишлари мумкин. Халқаро авиарейсларда ҳаво кемалари Ўзбекистонга келгандан кейин бир неча кун ўтгач қайтиб учиб кетадилар. Шу вақт оралиғида ҳаво кемаси экипажи ушбу авиакомпания банд қилган меҳмонхона хоналарида тўхтайди.

Узоқ муддатга банд қилиш асосида меҳмонхона хизматларини кўрсатиш узлуксиз хизматлар кўрсатиш ҳисобланиб, бунда даромадлар ҳар ой якуни бўйича тан олинади ва ҳисобварақ-фактуралар ойнинг охирги кунида ёзилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 9-қисми). Бунда меҳмонхона хизматларини кўрсатишдан даромад, меҳмонхонада кимдир қанчадир муддатга жойлашган ёки жойлашмаганига қарамай, тан олинади.

 

Эътибор беринг!

Меҳмонхоналар, бошқа барча юридик ва жисмоний шахслар сингари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловларни фақат миллий валюта – сўмда амалга оширишлари ва қабул қилишлари шарт. Халқаро тўлов карталари орқали тўланган тўловлар бундан мустасно (2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармоннинг 3-банди). Фақат халқаро тўлов картаси орқали ҳақ тўлаб, меҳмонхона хизматлари учун хорижий валютада ҳақ тўлаш мумкин.

 

Меҳмонхона хизматларининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Мижоздан аванс олинди:

 

нақд пул билан;

 

пул ўтказиш йўли билан;

банк картаси орқали тўлаганда

 

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счёти»;

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)»

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

Меҳмонхона хизматлари кўрсатилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Илгари олинган аванс ҳисобга киритилди

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Меҳмонхона хизматлари таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

 

 

ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ХИЗМАТЛАРНИ РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

Меҳмонхоналар ўз фаолиятида туроператорлар билан яқиндан ҳамкорлик қиладилар. Туроператорлар турларни шакллантираётганда турпакет таркибига меҳмонхона хизматларини киритадилар.

Одатда, меҳмонхоналар туроператорлар учун бошқа мижозларга қараганда пастроқ нархларни белгилайдилар. Меҳмонхона хизматларини сотишда меҳмонхона ва турфирма меҳмонхона хизматларини кўрсатиш шартномалари ёки воситачилик шартномалари тузишлари мумкин. Меҳмонхона хизматлари тур таркибига кириши сабабли шартномаларнинг иккала вариантида туроператор меҳмон олдида жавобгар бўлади.

 

Туроператор билан тузилган хизматлар кўрсатиш шартномаси

Бундай шартнома тузилганда меҳмонхона туроператорга меҳмонхона хизматларини кўрсатади. Туроператор эса туристни вақтинча яшаш учун меҳмонхонага жойлаштирадиган корхона сифатида чиқади. Яшаш вақти ўтгач, меҳмонхона туроператорга ҳисобварақ-фактура ва кўрсатилган хизматлар далолатномасини ёзиб беради. Туроператор уларнинг қийматини тур таннархига киритади.

Бундай шартномалар бўйича меҳмонхона хизматлари кўрсатилганда бухгалтерия проводкалари бошқа юридик шахсларга меҳмонхона хизматлари реализация қилингандагидек акс эттирилади.

 

Воситачилик шартномалари бўйича хизматлар кўрсатиш

Воситачилик шартномаси бўйича меҳмонхона хизматларини кўрсатишда воситачи меҳмонхонага мижозларни жалб этиш хизматларини кўрсатади. Бунинг учун меҳмонхона воситачига ҳақ тўлайди.

Воситачилик шартномаси бўйича воситачи (туроператор ёки бошқа шахс) меҳмонхонага ҳисобот тақдим этади. Унда реализация қилинган меҳмонхона хизматлари сони ва қиймати бўйича маълумотлар, шунингдек воситачи ҳақининг суммаси кўрсатилади. Ҳисоботни меҳмонхона тасдиқлайди. У воситачи учун – меҳмонхонага унинг хизматлари қийматини тўлашга, меҳмонхона учун эса воситачига воситачилик ҳақини тўлашга асос бўлади. Шунингдек воситачи меҳмонхонага воситачилик ҳақи суммасига ҳисобварақ-фактура ва кўрсатилган хизматлар далолатномасини ёзиб беради. 

Воситачилик шартномаси бўйича меҳмонхона хизматларини кўрсатишнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Воситачидан меҳмонхона хизматлари учун олдиндан тўлов келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счёти»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Меҳмонхона хизматлари кўрсатилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Меҳмонхона хизматлари таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

Илгари олинган олдиндан тўлов ҳисобга киритилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Ҳисобот бўйича тўланиши лозим бўлган қолган сумма воситачидан келиб тушди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счёти»

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

Воситачига ҳақ ҳисобланди

 

9410-«Сотиш харажатлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

ТУРИСТИК ЙИҒИМ

Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларига жойлашаётганларида меҳмонхона хизматлари қийматидан ташқари туристик йиғимни ҳам тўлайдилар. 16 ёшгача бўлган болалардан туристик йиғим ундирилмайди. Йиғим улар яшаган ҳар бир кун учун, шу жумладан тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун ҳам тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади (Низомнинг 2-банди 3-хатбошиси, ВМнинг 15.03.2017 йилдаги 137-сон қарорига 2-илова).

Туристик йиғим меҳмонхонанинг даромади ҳисобланмайди. Меҳмонхона хизмат кўрсатувчи банкда миллий валютадаги махсус счётни очади, йиғим суммалари унга келиб тушади. Кейинчалик Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг махсус счётига ўтказиш учун суммалар ушбу счётда жамланади.

Меҳмонхона хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш ҳақини тўлаётган туроператорлар ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузаётганда ўз реквизитларида ушбу махсус счётни кўрсатиши шарт. Туристик йиғим суммасини тўловчилар алоҳида махсус счётга ўтказадилар.

Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳмонхонада яшаш ҳақини нақд пулда ёки банк картаси орқали тўласалар, бу суммага меҳмонхона хизматлари қиймати, шунингдек туристик йиғим киритилади.

Юридик ва жисмоний шахслар чиқиб кетаётганда тўлов учун счётлар, ҳисобварақ-фактуралар, кўрсатилган хизматлар далолатномалари расмийлаштирилаётганда меҳмонхона хизматлари қиймати ва туристик йиғим суммаси алоҳида кўрсатилади.

Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари ўтган ой давомида келиб тушган туристик йиғим суммаларини ҳар ойнинг 5-санасигача Жамғарманинг махсус счётига ўтказадилар. Шунингдек Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига маълумотларни тақдим этадилар. Агар туристик йиғим суммалари тўлиқ ундирилмаганлиги ёки нотўғри ундирилганлиги маълум бўлса, меҳмонхоналар фарқни ўз ҳисобларидан қоплайдилар.

Туристик йиғим миқдорлари меҳмонхоналар ёки бошқа жойлаштириш воситаларининг тури ва юлдузлилигига қараб табақалаштирилган.

 

Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорлари

Жойлаштириш воситалари

 

Хоналар сони

 

Туристик (меҳмонхона) йиғимининг миқдори (ЭКИҲнинг %ида)

 

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари*: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туристик қишлоқлар, кемпинглар ва бошқалар

 

40 дан ортиқ

 

15

 

11–40

 

10

 

10 гача

 

5

 

Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар ва бошқалар

 

10

 

Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар

 

Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан

(хоналар фонди 5 донагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, ўтов, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар

5

 

Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари)

 

Қишлоқ жойларда маҳаллий аҳоли уйларида ташкил қилинган меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, меҳмонхона уйларига қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган)

 

2

 

 

*Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларини ҳар бир таснифланган юлдуз учун ЭКИҲнинг 2%и қўшилади.

 

МИСОЛ. 2018 йил июнда германиялик турист Тошкентга келди ва 6 кунга «Wyndham Tashkent» меҳмонхонасига жойлашди. Бу 5 юлдузли меҳмонхона, меҳмоннинг яшаш вақти учун туристик йиғим 258 360 сўм (172 240 сўм х (15% + 2% х 5 юлдуз) х 6 кун) миқдорида ундирилади.

 

Жисмоний ва юридик шахслардан туристик йиғим ундиришнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Мижоздан туристик йиғим суммаси олинди:

нақд пул билан;

 

пул ўтказиш йўли билан;

банк картаси орқали тўлаганда

 

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»;

5710-«Йўлдаги пул маблағлари (ўтказмалари)»

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Мижозлар тўламаган туристик йиғим суммалари меҳмонхона харажатларига киритилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Туристик йиғим суммалари Жамғарманинг махсус счётига ўтказилди

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

МЕҲМОНХОНА ХИЗМАТЛАРИ ҚИЙМАТИ

Турли тоифадаги меҳмонхоналар ҳар хил хизматлар тўпламини яшаш қийматига киритадилар. Бир тоифадаги меҳмонхоналар учун айрим хизматлар – қўшимча, бошқалари учун эса яшаш қийматига киритиладиган мажбурий хизматлар ҳисобланади. Шу сабабли меҳмонхона юлдузлилигига қараб хона қийматига киритиладиган хизматлар рўйхатини мустақил равишда белгилайди. Уни шакллантиришда меҳмонхона хизматларининг мавсумий талабгирлиги муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Одатда, меҳмонхона хоналарнинг муайян тоифасида жойлаштириш шароитлари (1 кишилик, 2 кишилик, 3 кишилик) учун бир сутка яшашга мўлжаллаб ҳисобланган базавий нархларни белгилайди.

 

МИСОЛ. Меҳмонхона меҳмонларга 3 тоифадаги хоналарни таклиф этади:

Хонанинг тоифаси

 

Хонанинг жиҳозланганлиги

 

Бир сутка учун хона нархи, сўмда

 

Стандарт

 

Каравот, даҳлиз шкафи, стол, 2 та кресло, шкаф, фен, телефон, кондиционер

 

500 000

 

Делюкс

 

Каравот, даҳлиз шкафи, стол, 2 та кресло, шкаф, телевизор, совуткич, фен, телефон, кондиционер, сейф, мини-бар

 

750 000

 

Люкс

 

Каравот, даҳлиз шкафи, стол, 2 та кресло, қўшимча диван, шкаф, телевизор, DVD-проигриватель, чой идишлар, совуткич, фен, кондиционер, телефон, сейф, мини-бар

 

1 000 000

 

 

 

Меҳмонхона сервиси умумий қиймати меҳмонларга кўрсатиладиган стандарт хизматлар қийматидан шакллантирилади:

● жойлаштириш ва яшаш бўйича;

● овқатлантириш бўйича (одатда, нонушта меҳмонхона хизматлари қийматига киради).

Бироқ меҳмонларга қўшимча хизматлар ҳам кўрсатилиши мумкин:

● кийим ювиш ва дазмоллаш;

● сартарошхона;

● транспорт ва бошқа.

Шунингдек фитнес-зал, сауна, анжуманлар зали ва бошқа афзалликлардан фойдаланиш имконияти ҳисобга олинади.

Қиймат меҳмонхона хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи, давр харажатлари, шунингдек корхона маржасидан (фойдасидан) шакллантирилади.

Меҳмонхона хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи қуйидагиларни ўз ичига олади:

● хизматлар таннархига тўғридан-тўғри киритилиши мумкин бўлган бевосита харажатлар;

● муайян хизматга бевосита киритиладиган билвосита харажатлар, улар умуман олганда барча меҳмонхона хизматларига киради.

Меҳмонхона хизматлари қийматига киритиладиган харажатлар:

Меҳмонхона хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи

 

Давр харажатлари

 

бевосита харажатлар

 

билвосита харажатлар (қўшимча ишлаб чиқариш, ҚИЧХ)

 

● хизматлар кўрсатишга моддий харажатлар (пардоз-андоз буюмлари, сочиқлар, шиппаклар; нонушта учун озиқ-овқат маҳсулотлари);

● хоналарга хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ЯИТ (ходималарнинг иш ҳақи);

● бевосита хоналарда турган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш харажатлари (кондиционерлар, совуткичлар, телевизор, мебель);

● бошқа бевосита ишлаб чиқариш харажатлари

● умуман меҳмонхона комплексига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ЯИТ;

● умумий фойдаланиш жойларида турган, хизматларни кўрсатиш учун қўлланиладиган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари ва уларни сақлаш харажатлари;

● хизматларни кўрсатишда фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага олиш харажатлари;

● электр энергияси харажатлари ва бошқа коммунал тўловлар;

● санитария-гигиена талабларини бажариш, ёнғинга қарши ҳимоя ва қўриқлашни таъминлаш харажатлари;

● телефонизация харажатлари;

● норматив йўқотишлар;

● бошқа билвосита ишлаб чиқариш харажатлари

● чет ташкилотлар, туроператорлар ва турагентларга воситачилик ҳақига харажатлар;

● реклама харажатлари: реклама буюмларини ишлаб чиқиш ва чиқариш (расмлар билан безалган каталоглар, прейскурантлар, рисолалар, альбомлар, фирма пакетлари, реклама сувенирлари сотиб олиш ва тайёрлаш), ОАВ орқали реклама тадбирлари, нур таратадиган ва бошқа ташқи реклама, стендлар, реклама шчитлари, кўрсаткичлар;

● кўргазмалар ташкил этиш ёки уларда қатнашиш харажатлари;

● маъмуриятнинг иш ҳақи ва ЯИТ;

● маъмурий мақсадга мўлжалланган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари;

● вакиллик харажатлари;

● маслаҳат, ахборот, аудиторлик, банк хизматлари ҳақини тўлаш ва бошқа харажатлар

 

Харажатларни таснифлаш ва харажатлар моддаларига тўғри киритиш учун меҳмонхоналар Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) амал қилишлари лозим.

 

Эътибор беринг!

Меҳмонхоналар кўр миқдордаги кўрпа-ёстиқлар, идиш-товоқлар, овқатланиш анжомлари, бошқа ошхона инвентари, дастурхонлар, шунингдек ошхона сочиқ-дастурхонларидан фойдаланадилар. Буларнинг барчаси хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар асосий воситалар ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 4-банди 2-қисми). Улар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 6-банди 2-қисми). Уларнинг қиймати харид қилиш санасида бир бирлик ёки комплект учун 10 ЭКИҲдан ортиқни ташкил этса, фойдаланишга топшираётганда уларнинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритиш мумкин (4-сон БҲМСнинг 60-банди). Кейинчалик кечиктирилган харажатлар кўрсатилган меҳмонхона хизматлари таннархига ҳисобдан чиқарилади.

 

ТМЗ қийматини кечиктирилган харажатларга киритишнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Комплекти қиймати 10 ЭКИҲдан ортиқ бўлган чой сервизлари фойдаланишга топширилди

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

Кечиктирилган харажатларнинг бир қисми меҳмонхона хизматлари таннархига киритилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

 

 

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ АКС ЭТТИРИШ

Меҳмонхона хизматларига (вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматларга) бевосита харажатлар 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олинади.

Умумий овқатланиш, кирхона ва кимёвий тозалаш корхонаси, автотураргоҳ хизматлари ҳам меҳмонхона хизматлари комплекси қийматини шакллантириши мумкин. Уларни кўрсатиш харажатлари 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олинади.

Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида ҳисобга олинади. Улар ҳар ойда кўрсатиш чоғида юзага келган меҳмонхона хизматлари таннархига тақсимланади.

Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги тақсимлаш базаларидан бири асосида тақсимланади:

● меҳмонхона хизматларига киритилган бевосита харажатларга мутаносиб равишда;

● меҳмонхона хизматлари харажатларига бевосита киритиладиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш суммасига мутаносиб равишда;

● хизматларнинг режали таннархига мутаносиб равишда;

● меҳмонхона фонди умумий майдонларига мутаносиб равишда.

 

Бундай тақсимлаш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича расмийлаштирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Билвосита ишлаб чиқариш харажатлари меҳмонхона хизматларига ҳар ойда тақсимланиши акс эттирилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

 

 

ХИЗМАТЛАР ТАННАРХИ КАЛЬКУЛЯЦИЯСИ

Меҳмонхона хизматлари таннархини аниқлаш учун муайян даврда бир суткадаги бир кишилик ўриннинг таннархи ҳисобланади. Меҳмонхона хоналари ҳар доим банд бўлавермайди. Ҳисоб-китоб қилиш чоғида бу ҳам инобатга олинади. Хоналарнинг тоифасига қараб суммаларга тузатиш киритилади. Бунда вақтинчалик яшаш жойи бериш хизматлари таннархини аниқлаймиз.

 

МИСОЛ. 50 хоналик меҳмонхонада 1, 2, 3 кишилик хоналар бор. Меҳмонхонанинг жами хоналар фонди 100 кишилик ўриндан иборат.

Майдони 20 кв.метр бўлган 1 кишилик хонада бир сутка учун 1 та ўриннинг таннархини ҳисоблаб чиқамиз. 

Қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари меҳмонхона хоналар фонди майдонига мутаносиб равишда тақсимланади.

Меҳмонхона хоналар фондининг умумий майдони – 2 000 кв.м.

Калькуляциялашда 1 ойлик (30 кунлик) харажатлардан фойдаланилган.

Т/р

 

Харажатлар моддалари номи

 

Ҳисоблаш схемаси

 

Сумма,
минг сўмда

 

1

 

Бевосита ишлаб чиқариш харажатлари

 

1.1-сатр + 1.2-сатр + 1.3-сатр +
1.4-сатр

 

132 000

 

1.1

 

Меҳмонхона хонасига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақини тўлаш харажатлари

 

 

60 000

 

1.2

 

Хонага хизмат кўрсатувчи ходимларнинг МҲТФдан ЯИТ

 

 

9 000

 

1.3

 

Хонага хизмат кўрсатишга моддий харажатлар

 

 

57 000

 

1.4

 

Бевосита хоналарда турган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари ва уларни сақлаш харажатлари

 

 

6 000

 

1.5

 

Бир ойда 1 кишилик ўринга бевосита харажатлар

 

1-сатр / 100

 

1 320

 

2

 

Билвосита (қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари – ҚИЧХ) (жами меҳмонхона бўйича)

 

2.1-сатр + 2.2-сатр + 2.3-сатр +
2.4-сатр + 2.5-сатр

 

167 100

 

2.1

 

Меҳмонхона комплексига хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи ва ЯИТ

 

 

120 000

 

2.2

 

Умумий фойдаланиш жойларида турган, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари ва уларни сақлаш харажатлари

 

 

5 100

 

2.3

 

Электр энергияси харажатлари ва бошқа коммунал тўловлар

 

 

10 000

 

2.4

 

Санитария-гигиена талабларини бажариш, ёнғинга қарши ҳимоя ва қўриқлашни таъминлаш харажатлари

 

 

5 000

 

2.5

 

Норматив технологик йўқотишлар

 

 

27 000

 

2.6

 

1 кишилик хонага тўғри келадиган билвосита ҚИЧХ

 

2-сатр / 2 000 х 20

 

1 671

 

3

 

Бир ойда 1 кишилик хонанинг жами таннархи

 

1.5-сатр + 2.6-сатр

 

2 991

 

4

 

Майдони 20 кв.метр бўлган 1 кишилик хонада бир сутка учун 1 та ўриннинг таннархи

 

3-сатр / 30

 

99,7

 

 

 

Одатда, меҳмонхоналар хонада яшаш таннархига нонуштани ҳам киритадилар. Овқатлантириш хизматлари таннархини аниқлаш учун ҳар битта таом таннархини калькуляциялаш лозим.

Меҳмонхона хонаси қийматига кирадиган хизматнинг ҳар бир тури таннархини ҳисоблаш зарур.

 

МИСОЛ. Турист меҳмонхонанинг «Стандарт» тоифасидаги хонасига бир суткага жойлаштирилди. Яшаш қиймати – бир сутка учун 500 000 сўм. Хона қийматига нонушта ҳам киради. Турист хизматлар ҳақини нақд пулда тўлади.

1 суткалик меҳмонхона хизматлари таннархи қуйидагиларни ўз ичига олади:

1) бевосита харажатлар:

хонага хизмат кўрсатувчи ходиманинг иш ҳақи ва МҲТФдан ЯИТ – 90 000 сўм;

хонага хизмат кўрсатишга (пардоз-андоз буюмлари, шиппаклар, сочиқлар ва б.) ва нонушта учун озиқ-овқат маҳсулотларига моддий харажатлар – 150 000 сўм;

хонада фойдаланиладиган асосий воситалар амортизацияси – 10 000 сўм;

2) билвосита харажатлар (ҚИЧХ):

мижозларга умумий хизмат кўрсатувчи меҳмонхона ходимларининг (меҳмонларни рўйхатга олувчи ходимлар, ошхона ходимлари, ҳайдовчилар, швейцарлар, қўриқчилар ва б.) иш ҳақи ва ЯИТ – 50 000 сўм;

умумий фойдаланиш жойларида турган, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситаларнинг амортизацияси – 15 000 сўм;

электр энергияси харажатлари ва бошқа коммунал тўловлар – 25 000 сўм;

санитария-гигиена талабларини бажариш, ёнғинга қарши ҳимоя ва қўриқлашни таъминлаш харажатлари – 5 000 сўм;

телефонизация харажатлари – 6 000 сўм;

норматив йўқотишлар – 14 000 сўм;

меҳмонхона хонасида яшашнинг жами ишлаб чиқариш таннархи 365 000 сўмни ташкил этади;

3) қўшимча харажатлар. Режали таннархга кўра улар ишлаб чиқариш таннархининг 15%ини ташкил этади:

365 000 х 15% = 54 750 сўм.

Мазкур хона учун меҳмонхона хизматларини кўрсатишга жами харажатлар 419 750 сўмни ташкил этди.

 

Меҳмонхонанинг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия проводкалари акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Сумма, сўмда

 

Меҳмонхона хизматлари реализация қилинди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

500 000

 

Бевосита харажатлар

 

Хонага хизмат кўрсатувчи ходимага иш ҳақи ва МҲТФдан ЯИТ ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

90 000

 

Хонада фойдаланиладиган ТМЗ ва нонушта учун маҳсулотлар ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1000-«Хом ашё ва материаллар»

 

150 000

 

Хонада фойдаланиладиган АВ амортизацияси ҳисобланди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

10 000

 

Билвосита харажатлар (ҚИЧХ)

 

Меҳмонхонанинг бошқа ишлаб чиқариш ходимлари иш ҳақи ва ЯИТ ҳисобланди

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

50 000

 

Умумий фойдаланиш жойларида турган, ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситаларнинг амортизацияси ҳисобланди

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»

 

15 000

 

Электр энергиясига ва бошқа коммунал тўловлар, санитария-гигиена талабларини бажариш, ёнғинга қарши ҳимоя ва қўриқлашни таъминлаш харажатлари; телефонизация харажатлари ҳисобланди

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

36 000

 

Норматив йўқотишлар ҳисобланди

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»;

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»;

0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»;

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

14 000

 

Умумишлаб чиқариш харажатлари хизматлар таннархига киритилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

115 000

 

Хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

365 000

 

 

 

Қўшимча хизматлар меҳмонхона хонаси қийматига кирмаса, бироқ меҳмонга кўрсатилган бўлса, уларнинг ҳақи алоҳида тўланади. Яъни меҳмонхона комплекси фаолиятининг биргаликда юритиладиган алоҳида турлари сифатида қаралади.

 

ТЕХНОЛОГИК ЙЎҚОТИШЛАР

Технологик йўқотишлар меҳмонхоналарнинг қўшимча харажатлари бир қисмини ташкил этади. Улар меҳмонхона хоналари талабгир эмаслиги сабабли юзага келади.

Меҳмонхонадаги меҳмонларнинг кўпчилиги туристлардан иборат. Туристларнинг меҳмонхона хизматларига талаби қуйидагиларга боғлиқ:

мавсумга. Ўзбекистонда туристик мавсум апрелдан ноябрь бошигача давом этади, қолган ойларда туристлар оқими камайиши кузатилади;

мамлакатда ўтказиладиган тадбирларга. Масалан, Самарқандда ўтказиладиган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали;

байрамлар, шу жумладан диний байрамларга. Ўзбекистонда турли мамлакатлардан келадиган диндорлар зиёрат қиладиган муборак қадамжолар кўп.

Норматив технологик йўқотишлар меҳмонхона хизматлари таннархига киритилади. Калькуляциялашда уларни мавсумни ҳисобга олган ҳолда қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритиш лозим. Масалан, туристик мавсумда норматив технологик йўқотишлар хоналар умумий сонининг 7–10%и миқдорида, мавсумлар оралиғида эса – 20%и миқдорида киритилиши мумкин.

Нормативдан ортиқ йўқотишлар меҳмонхона корхонасининг бошқа харажатларига киритилади.

Технологик йўқотишларнинг бухгалтерия ҳисоби қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Норматив технологик йўқотишлар меҳмонхона хизматлари таннархига киритилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

Нормативдан ортиқ технологик йўқотишлар меҳмонхона корхонасининг бошқа харажатларига киритилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

 

 

МИСОЛ. Меҳмонхонада 50 та хона бор. Ёз ойларида хизматлар таннархини ҳисоблашда норматив йўқотишлар вақтинчалик яшаш жойи бериш бўйича хизматлар умумий таннархининг 10%и миқдорида киритилди. Июлда ҳаво жуда қуруқ ва иссиқ бўлди, шу сабабли туристлар оқими кузга ўтди. Бунинг натижасида йўқотишлар 24%ни ташкил этди.

Ушбу харажатларни тақсимлашда 10% меҳмонхона хизматлари таннархига, 14% эса меҳмонхонанинг бошқа харажатларига киритилади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 2190 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика