Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Эксперт тушунтиради

Соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчилар учун мол-мулк солиғи

 

Мол-мулк солиғи умумбелгиланган солиқлар таркибига киради. 2018 йилгача уни солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини қўлловчи корхоналаргина тўлаган. 2018 йил 1 апрелдан мол-мулк солиғини муайян ҳолларда ягона солиқ тўловини тўловчилар ҳам тўлашлари керак.

 

СОЛИҚ НИМАДАН ТЎЛАНАДИ

ЯСТ тўловчилар қуйидаги объектлар бўйича мол-мулк солиғини тўлайдилар (Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисми):

1) тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида норматив муддатда қурилиши тугалланмаган.

Қурилишнинг норматив муддати лойиҳа ташкилоти томонидан амалдаги 1.04.03-85 СНҚ «Корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуришда қурилиш муддати ва захиралар нормалари»га мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш чоғида белгиланади. Сметада бундай муддат белгиланмаган бўлса, у қурилиш бошлангандан кейин 24 ойга тенг деб қабул қилинади. Объектни қуриш муддатининг нормаси майдон ичида тайёрлаш ишлари (уларнинг таркиби 3.01.01-03 ШНҚ «Қурилиш ишини ташкил этиш» 2-бўлимида белгиланган) бажарила бошлаган санадан объект фойдаланишга топширилган санагача бўлган даврни ўз ичига олади. Қурилиш бошланган сана қурилиш ташкилотининг бошланғич бухгалтерия ҳужжатлари асосида буюртмачи ва пудратчи тузган далолатнома билан расмийлаштирилади (1.04.03-85 СНҚнинг 6-банди).

Бу ҳолда тугалланмаган қурилиш балансида (0810-«Тугалланмаган қурилиш» счётида) қайд этилган қурилиш объектлари буюртмачилари солиқ тўловчиси ҳисобланади;

2) қурилиши тугалланган, қабул қилинган мажбуриятларга кўра 12 ой давомида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ташкил этилмаган;

3) 1 ва 2-бандларда кўрсатилган, агар улар эгаси – ЯСТ тўловчиси томонидан сотиб олинган бўлса.

Солиқ органларига бундай объектлар бўйича ахборотни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳузуридаги архитектура ва қурилиш назорати инспекциялари ўрнига Қурилиш вазирлигининг қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекциялари тақдим этадилар (2.04.2018 йилдаги ПФ-5392-сон Фармоннинг 2-банди).

 

НИМАЛАР ҲИСОБГА КИРИТИЛАДИ

Солиқ солинадиган база қуйидагилардир (Солиқ кодексининг 267-моддаси):

● тугалланмаган қурилиш бўйича – ўртача йиллик қиймат;

● кўчмас мулк бўйича – ўртача йиллик қолдиқ қиймати. У ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан корхонанинг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Ўртача йиллик (қолдиқ) қиймат солиқ давридаги ҳар бир ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра солиқ солиш объектларининг қийматларини (қолдиқ қийматларини) қўшишдан олинган сумманинг 1/12 қисми сифатида ортиб борувчи якун билан аниқланади (Солиқ кодексининг 268-моддаси).

 

1-МИСОЛ. Корхона балансида 2016 йилда фойдаланишга киритилган ишлаб чиқариш биноси бор. Бироқ қабул қилинган мажбуриятларга кўра унда маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил этилмаган. Корхона 2018 йил 10 июлда бинони сотган. II чоракдан бошлаб 2018 йил учун мол-мулк солиғи бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаймиз.

Сана

 

Бошланғич қиймати (0120-счёт), минг сўмда

 

Ҳисобланган амортизация (0220-счёт), минг сўмда

 

Қолдиқ қиймати (0120 – 0220), минг сўмда

 

31 январь

 

1 008 000

 

100 800

 

907 200

 

28 февраль

 

1 008 000

 

105 000

 

903 000

 

31 март

 

1 008 000

 

109 200

 

898 800

 

30 апрель

 

1 008 000

 

113 400

 

894 600

 

31 май

 

1 008 000

 

117 600

 

890 400

 

30 июнь

 

1 008 000

 

121 800

 

886 200

 

Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 2018 йилда 222 600 минг сўмни ((894 600 + 890 400 + 886 200) / 12) ташкил этади

 

 

 

2-МИСОЛ. Корхона балансида тугалланмаган қурилиш объекти бор. 2018 йил апрелда қурилишнинг норматив муддати ўтган. Ушбу объект Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси томонидан аниқланган. 2018 йил учун мол-мулк солиғи бўйича тахминий солиқ солинадиган базани ҳисоблаймиз.

Сана

 

Тугалланмаган қурилиш қиймати (0810-счёт), минг сўмда

 

31 январь

 

68 000

 

28 февраль

 

118 000

 

31 март

 

308 000

 

30 апрель

 

958 000

 

31 май

 

1 000 048

 

30 июнь

 

1 013 320

 

Тугалланмаган қурилишнинг солиқ солинадиган ўртача йиллик қиймати 2018 йилда 754 274 минг сўмни
((958 000 + 1 000 048 + 1 013 320 х 7 ой) / 12) ташкил этади

 

 

 

СОЛИҚ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ

 

2018 йилда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаси 5%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 17-илова). Бироқ Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисмида кўрсатилган объектлар бўйича ушбу ставка уч баравар миқдорда қўлланади.

 

3-МИСОЛ. Корхона балансида 2016 йилда фойдаланишга киритилган ишлаб чиқариш биноси бор. Бироқ қабул қилинган мажбуриятларга кўра унда маҳсулот ишлаб чиқариш ташкил этилмаган. Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси корхонада бундай объект борлигини аниқлаган. Корхона 2018 йил 10 июлда бинони сотган.

Бинонинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 2018 йилда 222 600 минг сўмни (1-мисол маълумотларига кўра) ташкил этади. 2018 йил учун солиқ суммаси 33 390 минг сўмни (222 600 х 5% х 3) ташкил этади.

 

ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ

Солиқ даври (календарь йил) давомида солиқ бўйича жорий тўловлар тўланади. Уларнинг суммаси солиқ солинадиган объектларнинг мўлжалланаётган ўртача йиллик қиймати ва белгиланган ставкадан келиб чиқиб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 271-моддаси 2-қисми).

Жорий тўловларни қуйидагилар тўлайдилар:

● ЯСТ тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар – йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-санасидан кечиктирмай;

● микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган ЯСТ тўловчилар – йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай.

ЯСТ тўловчиларнинг мол-мулк солиғини тўлаши тўғрисидаги норма 2018 йил 1 апрелдан амалга киритилганлиги сабабли I чорак учун солиқ тўлаш керак эмас.

Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади.

 

4-МИСОЛ. Корхона балансида тугалланмаган қурилиш объекти бор. 2018 йил апрелда унинг қурилиши бошланганидан буён 24 ойлик муддат ўтган. Лойиҳа-смета ҳужжатида қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган. Қурилиш соҳасида назорат ҳудудий инспекцияси ушбу объект борлигини аниқлаган.

Корхона ЯСТ тўловчи кичик бизнес субъекти бўлса, солиқ бўйича дастлабки жорий тўловни 2018 йил 25 июндан кечиктирмай тўлаши лозим эди.

Корхона йирик корхона ҳисобланса, бироқ ЯСТ тўласа (масалан, савдо ёки умумий овқатланиш), дастлабки жорий тўловни 2018 йил 10 апрелдан кечиктирмай тўлаши лозим эди.

 

Жорий тўловлар суммалари Ҳисоб-китобга кўра солиқ суммасига нисбатан 10%дан ортиқ камайтирилган бўлса, солиқ органлари жорий тўловларни солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқадилар.

 

ҚАНДАЙ ҲИСОБОТ ТОПШИРИЛАДИ

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ органларига махсус Маълумотнома тақдим этилади. Солиқ мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган бўлса, улар юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодексининг 271-моддаси). Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этилади. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

 

5-МИСОЛ. ЯСТ тўловчи кичик корхона балансида 2 та тугалланмаган қурилиш объекти бор. Уларни қуришнинг норматив муддати 2017 йилда тугаган. 2018 йилнинг 9 ойи учун объектларнинг мўлжалланаётган ўртача йиллик қиймати – 971 280 минг сўм.

2018 йилнинг 9 ойи учун жорий чораклик тўловлар 48 564 минг сўмни (971 280 х 5% х 3 / 3) ташкил этади. 2018 йил августда корхона объектлардан бирини сотади дейлик. Шуни ҳисобга олганда уларнинг ўртача йиллик қиймати 737 613 минг сўмни ташкил этади. Чораклик жорий тўловлар суммасига тузатиш киритилади ва у 36 880,65 минг сўмни (737 613 х 5% х 3 / 3) ташкил этади.

 

Солиқ ҳисоб-китоби йилда 1 марта йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Маълумотнома ва Ҳисоб-китоб корхона солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига тақдим этилади. Кўчмас мулк (шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектлар) корхона солиқ бўйича ҳисобга олинган жойда жойлашмаган бўлса, у солиқ солиш объектлари юзага келган кундан эътиборан 10 кун ичида уни мол-мулк жойлашган ерда ҳисобга қўйиш учун солиқ органларига мурожаат қилиши керак (Солиқ кодексининг 81-моддаси). Мол-мулк солиғи бўйича ҳисобот мол-мулк жойлашган жойдаги солиқ органига тақдим этилади.

Кўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ органига тақдим этиладиган маълумотномада фақат шу мол-мулк акс эттирилади. Бунда корхона солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига тақдим этиладиган маълумотномада ушбу кўчмас мулкни акс эттириш керак эмас.

Маълумотнома ва Ҳисоб-китоб шакллари қонун ҳужжатлари билан тасдиқланган (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-илова).

 

ҲИСОБЛАБ ЁЗИШ ВА ТЎЛАШ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА ҚАНДАЙ АКС ЭТТИРИЛАДИ

 

Мол-мулк солиғини ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Солиқ бўйича жорий тўловлар тўланди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Солиқ ҳисоблаб ёзилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Солиқ бўйича тўланган жорий тўловлар ҳисобга киритилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

Ҳисоб-китоб бўйича солиқ (жорий тўловларни ҳисобга олган ҳолда) бюджетга ўтказилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Эътибор беринг!

Мол-мулк солиғини тўлашнинг мазкур тартиби илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларига нисбатан татбиқ этилмайди. Кейинчалик мулкдорлари алмашишидан қатъи назар, давлат томонидан хусусий мулк қилиб берилган (шу жумладан устав капиталига берилган, сотилган ва бошқа усуллар билан бегоналаштирилган) кўчмас мулк объектлари илгари хусусийлаштирилган объектлар деб эътироф этилади. Бундай объектлар бўйича мол-мулк солиғини ҳисоблашнинг алоҳида тартиби белгиланган (23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон қарор). Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган уларнинг мулкдорлари Идоралараро инвентарлаш комиссиясининг хулосаси чиқарилганидан ҳамда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари аниқланганидан кейинги ойдан эътиборан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтадилар (Солиқ кодексининг 348-моддаси 5-қисми).

 

Ирина АХМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1697 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика