Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Матбуот анжумани

Очиқлик ва ошкораликни таъминлашда ҳамкорлик

 

Давлат ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги пухта йўлга қўйилгандагина жамият олдида турган масалалар самарали ҳал этилади. Худди шунингдек, прокуратура органлари билан ОАВ бир ёқадан бош чиқариб ишласа турмушимиздаги муаммолар тўлақонли ечимини топиши мумкин.

 

Хоразм вилояти прокуратураси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ўтказилган матбуот конференциясида ана шундай фикр билдирилди. Тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармасининг 2018 йил бошидан буён амалга оширган ишлари сарҳисоб қилинди, келгусидаги вазифалар белгиланди, ОАВ билан ҳамкорликнинг истиқбол режалари муҳокама қилинди. Департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Ғ.Султанов, бошқарма катта инспектори Э.Машарипов бошқарма ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари 2018 йил бошидан буён амалга оширган ишлар, хусусан, иқтисодий жиноятлар ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишларни таҳлил қилишди.

Президентимизнинг 2018 йил 23 майдаги «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5446-сон Фармони билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти зиммасига бир қатор долзарб вазифалар юкланди. Булар орасида инсофли тадбиркорлар, чет эл инвесторларини улар фаолиятига давлат органлари ва ташкилотларининг ноқонуний аралашувидан ҳимоя қилиш, бизнесни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи сунъий бюрократик тўсиқ ва ғовларга чек қўйиш, импортни оптималлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини оширишга кўмаклашиш бор. Масалан, бошқарма томонидан ўтган 6 ой давомида профилактика, қонунчилик тарғиботи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жами 2 271 та, тадбиркорларнинг ҳимоясига оид қонунчиликни тушунтириш ишлари бўйича 1 227 та профилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, 329 та тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилиб, 350 та янги иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган 23 та жиноятлар фош этилди. Хорижий валютанинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари кучайтирилиб, кенг қамровли тезкор тадбирлар ташкил қилинди. Бу борада 102 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 14 та жиноят ва 88 та маъмурий ишлар қўзғатилди.

– Бугунги матбуот анжуманида Департаментнинг вилоят бошқармаси фаолияти ва иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида жуда керакли маълумотларга эга бўлдик, – дейди «Ишонч» газетасининг вилоят мухбири Муҳаббат Тўрабоева. – Бу каби тадбирлар журналистларнинг касбий малакасини оширишга ва давлат органлари билан ҳамкорликни яхшилашга катта ёрдам беради.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Президент виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура ҳамда Департаментнинг «Ишонч телефонлари» орқали келиб тушган мурожаатларнинг барчаси муддатида қонуний ҳал қилиниши таъминланди. Бундан ташқари, бошқармада фуқароларни қабул қилиш хоналари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 3 400 га яқин фуқародан мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг ижроси ўз вақтида таъминланди.

 

Дилрабо КУРЯЗОВА,

Бош прокуратура ҳузуридаги

ИЖҚК департаментининг

Хоразм вилояти бошқармаси бўлими катта инспектори.

Прочитано: 1237 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика