Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 32 / Амалий бухгалтерия

Дорихонада комиссион товар сотилаётган бўлса

 

Корхонанинг асосий фаолият туридори-дармонлар билан чакана савдо қилиш, бир нечта савдо шохобчасидорихоналар тармоғига эга.

Айни пайтда корхона дори воситаларини улгуржи етказиб берувчи билан воситачилик шартномасини тузиб, унга асосан воситачилик ҳақи эвазига дори-дармонларни сотмоқчи.

Дорихоналар тармоғида комиссион товар келиб тушиши ва сотилиши қандай ҳисобга олинади?

 

Корхона комиссияга қабул қилинган товарларни сотиши мумкин. Бу ҳолда у савдо эмас, воситачилик хизматларини кўрсатиш ҳисобланади.

Воситачи олинган товарларни комитент билан келишилган (қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган) нархларда 004-«Комиссияга қабул қилинган товарлар» балансдан ташқари счётида ҳисобга олади.

Корхона бир вақтнинг ўзида ўзининг ва комиссион товарларни сотганда бир неча фаолият – савдо ва воситачилик фаолиятини юритади. Ушбу фаолият турлари бўйича турли солиқ солиш объектлари ва ЯСТ ставкалари белгиланган. Шу сабабли савдо корхонаси ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича солиқ тўлаши керак (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Воситачилик шартномаси бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун реализациядан тушум деганда кўрсатилган хизматлар (воситачилик хизматлари) учун контрактда назарда тутилган ҳақ суммаси тушунилади. Воситачилик фаолиятини кўрсатишдан олинган даромадлар бўйича ЯСТ ставкаси 2018 йилда 33%ни ташкил этади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова).

Товарлар комитент манфаатларини кўзлаб сотилаётганда воситачилик шартномаси бўйича операциялар Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ расмийлаштирилади.

Чунончи, воситачи қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:

а) комитент учун ҳисобот, у қонун ҳужжатлари билан бошланғич ҳужжатлар учун белгиланган воситачи ва комитентнинг барча реквизитлари, шунингдек Тартибнинг 23-бандида кўрсатилган бошқа ахборотни ўз ичига олади;

б) ўзининг ҳақи суммасига комитент учун алоҳида ҳисобварақ-фактура. Ҳисобварақ-фактурага қўшимча равишда воситачи комитент имзолаган хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириши лозим.

Комитент воситачидан олинган ҳисобот асосида унга 5 банк куни давомида сотилган комиссион товар суммасига ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.

 

МИСОЛ. Корхона воситачилик шартномаси бўйича хизматлар кўрсатади: комитент корхона белгилаган нархда комитентдан олинган дори воситаларини чакана сотади. Товар суммаси – 12 000 минг сўм, воситачилик ҳақи – 1 000 минг сўм, уни воситачи комитентга тушумни ўтказиш пайтида ушлаб қолади, комитентга ўтказиладиган сумма қолдиғи – 11 000 минг сўм. Комитент ва воситачи – ҚҚС тўламайди.

Ялпи тушум (12 000 минг сўм) – воситачининг тушуми эмас, фақат воситачилик ҳақи суммаси – 1 000 минг сўм унинг тушуми ҳисобланади.

Воситачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар қайд этилади (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­21-сон БҲМСдаги счётлар):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Комиссияга маҳсулот келиб тушди

 

12 000

 

004

 

 

Юкхат

 

Сотилган маҳсулот ҳисобдан чиқарилди

 

12 000

 

 

004

 

НКМ ва терминал чеклари

 

Харидордан пул маблағлари келиб тушиши акс эттирилди

 

12 000

 

5010;

5530

6910

 

НКМ ва терминал чеклари

 

Даромад (воситачилик ҳақи суммаси) акс эттирилди

 

1 000

 

4010

 

9030

 

Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура

 

Харидорлардан келиб тушган суммадан воситачилик ҳақи ушлаб қолинди

 

1 000

 

6990

 

4010

 

Воситачининг ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура

 

Комитент олдидаги қарз сўндирилди (воситачилик ҳақи суммасини чегирган ҳолда)

 

11 000

 

6990

 

5110

 

Тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1077 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика