Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Божхона

Ким қанча олиб ўта олади?

 

Бу меъёр Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (22.06.2018 йилдаги 463-сон) билан белгиланди. Мазкур нормалар жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб кучга кирди.

 

Эндиликда жисмоний шахслар томонидан мамлакатимиз Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдорий нормалари тасдиқланди. Қарор Божхона кодекси ва Президентимизнинг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (6.02.2018 йилдаги ПҚ-3512-сон) мувофиқ, шунингдек, қонунга итоаткор фуқаролар ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган. Тегишли Рўйхатдан асосан 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникалари жой олган бўлиб, эндиликда уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтиш мумкин.

Шунингдек, Рўйхатда бошқа турдаги товарлар учун ҳам нормалар белгиланди. Яъни, эндиликда ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 кг гача олиб ўтишга рухсат этилади (аммо мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 кг дан ошмаслиги керак).

Унутмаслик керакки, ушбу товарлар сирасига ПҚ-3512-сон қарорга 1-иловада келтирилган товарлар кирмайди.

Олиб ўтилаётган товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан пиёда, автомобилда, темир йўл ёки дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни божхона тўловлари ундирмасдан олиб ўтишнинг чекланган меъёрларидан ошмаслиги керак. Яъни Ўзбекистон Давлат чегарасидаги темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда 1 000 АҚШ доллари миқдорида ҳамда автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 300 АҚШ доллари миқдоридаги товарларни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилган. Бундай «тўловларсиз олиб ўтиш»да жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини чегара ўтказиш пунктидан белгиланган даврда биринчи марта ўтаётганда қўлланилади. Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг паспортига қўйиладиган белгидаги санага асосланади.

 

Мисол: жисмоний шахс июнь ойи давомида чегарани пиёда равишда биринчи марта кесиб ўтса, айни шу ўтишида унга нисбатан Рўйхатдаги 1–20-қаторларда кўрсатилган товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдорий нормалари қўлланилади. Яъни, мана шу биринчи ўтишда 300 АҚШ долларигача бўлган қийматдаги товарларни божсиз олиб кириши мумкин. Жисмоний шахснинг июнь ойи давомида чегарани кейинги кесиб ўтган ҳолларида ушбу нормалар татбиқ этилмайди. Шунингдек, жисмоний шахс 1 календарь ой давомида 300 АҚШ долларидаги меъёрдан бўлиб-бўлиб фойдалана олмайди. Лекин бу имкониятдан кейинги календарь ойида фойдалана олади.

 

Рўйхатда қайд этилган ҳар қандай товар белгиланган норма ва даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда ўрнатилган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1555 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика