Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Мезонларга мувофиқ келиш лозим

 

ЯСТ ва ер солиғини тўловчи паррандачилик фабрикаси 2017 йилда ҳокимнинг қарори асосида ажратилган, майдони 2,99 гектарлик ерга эга. Бройлер жўжаларни сотиб олиб боқамиз ва гўштга топширамиз. Бошқа фаолият турлари билан шуғулланмаймиз.

Ягона ер солиғи тўлашга ўтишга ҳақлимизми ёки юридик шахслар учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китоб топширишимиз керакми?

В.Пўлатов.

 

Маълумот учун! Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғи тўлаш татбиқ этиладиган фаолият қисмида солиқ солишнинг бошқа тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.

Солиқ солиш мақсадида бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар солиқ солиш мақсадида қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар жумласига киради (Солиқ кодексининг 362-моддаси):

ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;

● қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50%ни ташкил этадиган юридик шахслар.

Корхона ўтган солиқ даври якунлари бўйича кўрсатилган шартларга жавоб берса, ЯЕС тўловчиси бўлади.

Шу сабабли корхонангиз 2017 йил якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар мезонларига мувофиқ келган бўлса, 2018 йилдан бошлаб ЯЕС тўлашга ўтишингиз мумкин эди.

Ягона ер солиғини тўлаш учун солиқ тўловчи ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органларига ўтган солиқ даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади (Солиқ кодексининг 363-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика