Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Бухгалтерга тавсиялар

Корхонадаги уяли алоқа

 

Деярли ҳар битта корхона алоқа хизматларига харажат қилади. Ушбу харажатларда уяли алоқа хизматлари улуши тобора ошиб бормоқда. Айни у амалий масалаларни тезкор ҳал этиш, иш вақтидан самарали фойдаланиш имконини беради. Қатнов тусидаги ишларда ёки тез-тез хизмат сафарига чиққанда ходимлар учун ­уяли алоқа жуда зарур. Шу сабабли иш берувчилар кўпинча ўз ходимларини у билан таъминлайдилар. Бухгалтернинг эса ҳисобда ва солиқ солишда уяли алоқа харажатларини тўғри акс эттириши муҳим аҳамиятга эга.

 

Ходимларни уяли алоқа хизматлари билан бир нечта усулда таъминлаш мумкин:

● корхона оператор билан шартнома тузади, ходимлар фойдаланиши учун уяли алоқа телефонларини беради;

● корхона оператор билан шартнома тузади, ходимлар фойдаланиши учун сим-карталарни беради. Бунда улар ўз уяли алоқа телефонларидан фойдаланадилар;

● ходимлар мустақил равишда оператор билан шартнома тузадилар, ўз телефонларидан фойдаланадилар. Корхона уларнинг уяли алоқа харажатларини компенсациялайди.

Ҳар бир вариантни кўриб чиқамиз.

 

КОРХОНАДАГИ УЯЛИ АЛОҚА

I вариант. Корхона ходимларни уяли алоқа билан таъминлайди

Уяли алоқа харажатларини қуйидаги ҳужжатлар билан тасдиқлаш лозим:

● уяли алоқа оператори билан тузилган шартнома;

● уяли алоқа ҳақини тўлашга счётлар, ҳар бир телефон рақами бўйича харажатлар расшифровкаси берилган ҳисобварақ-фактуралар;

● корхона раҳбари томонидан тасдиқланган, меҳнат мажбуриятларини бажариш учун уяли алоқадан фойдаланувчи ходимлар лавозимлари рўйхати. Рўйхат алоҳида буйруқ билан тасдиқланиши ёки корхонанинг локал ҳужжатида (жамоа шартномаси, алоҳида Низомда) қайд этилиши мумкин;

● ходимларга сим-карталар, уяли алоқа телефонларини бериш қайдномалари.

Корхона уяли алоқа оператори билан хизматлар кўрсатиш шартномасини тузади ва унинг счётларига ҳақ тўлайди. У ҳолда ходимларнинг хизмат телефонларидан «шахсий» мулоқотлари билан қандай йўл тутиш керак?

Амалиётда ходимлар учун уяли алоқа харажатлари лимитлари белгиланади. Улар бир ой учун алоҳида буйруқ билан ёки уяли алоқадан фойдаланувчи ходимлар лавозимлари рўйхати сингари ҳужжат билан тасдиқланади. Бунда хизмат мақсадлари учун қанчалик кўп фойдаланилишига қараб, турли лавозимлар учун лимитлар ҳар хил бўлиши мумкин. Белгиланган лимитдан ошувчи харажатларни (бундан кейин – лимитдан ортиқ харажатлар) ҳисобга олиш тартиби ҳам (қандай маблағлар ҳисобидан) шу ерда белгиланиши зарур.

 

Лимитлар қандай белгиланади

Уяли алоқа компаниялари корпоратив мижозлар учун кўплаб тарифларни таклиф этадилар. Булар вақтбай ҳақ тўланадиган ёки лимитсиз тарифлар бўлиши мумкин.

Лимитсиз тарифда қўнғироқлар сони ва давомийлигига боғлиқ бўлмаган абонент тўлови белгиланади. Бу ҳолда лимит сифатида абонент тўловини тасдиқлаган маъқул. Тарифдан ортиқ харажатни ходим тўлайди.

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун лимитсиз тариф қулай, сабаби ҳар битта рақам бўйича алоқа хизматлари расшифровкасида абонент тўлови доим ажратиб кўрсатилади.

Вақтбай ҳақ тўланадиган тариф сарфланган вақт учун ҳақ тўланиши билан қулай. Корхона камхарж бўлса ёки дастлабки босқичда у ёки бу ходимга телефон орқали хизмат масалаларини ҳал этиш учун қанча вақт талаб этилиши ҳали номаълум бўлса, бундай тариф фойдали бўлиши мумкин.

Бундай тарифда уяли алоқадан фойдаланиш вақтига қараб лимит белгиланади. Сарфланган вақтнинг умумий ҳажми қийматини 2 қисмга – лимитланган ва лимитдан ортиққа бўлиш кераклиги сабабли бухгалтерия ҳисобида харажатларни акс эттириш мушкулроқ бўлса ҳам.

Ходим қуйидаги сабабга кўра лимитни ошириши мумкин:

● хизмат зарурати. Масалан, хизмат сафарида уяли алоқадан фойдаланиш;

● уяли алоқа телефонидан шахсий қўнғироқлари учун фойдаланиш.

Биринчи ҳолатда хизмат сафарига юбориладиган ойда ходимнинг уяли алоқа харажатлари лимитини ошириб, буни алоҳида буйруқ билан расмийлаштириш ўринли. Бунга ходимнинг ортиқча сарфиёт сабаблари кўрсатилган аризаси ёки хизмат хати, шунингдек хизмат юзасидан қўнғироқлар қилинганлигини тасдиқловчи алоқа хизматлари учун счёт детализацияси асос бўлиши мумкин.

Шахсий мулоқот учун лимитдан ортиқ харажатлар қилинган бўлса:

● ходим корхона кассасига ёки счётига пул маблағларини тўлаб, уларни қоплайди ёхуд бу сумма унинг иш ҳақидан ушлаб қолинади;

● ёки корхона уларни ўз харажатларига ҳисобдан чиқаради.

 

Эътибор беринг!

Лимитдан ортиқ харажатлар фақат ходимларнинг ёзма розилиги билан уларнинг иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин (МКнинг 164-моддаси). Бу ходимдан тилхат олган ҳолда корхонада уяли алоқага лимитдан ортиқ харажатларни ҳисобга олишнинг белгиланган тартиби билан таништирилганлиги тўғрисидаги корхона буйруғи ёки бошқа локал ҳужжат ёхуд ходимнинг аризаси бўлиши мумкин.

 

МИСОЛ. Корхона уяли алоқага 500 000 сўм сарфлади. Шундан хизмат мақсадлари учун – 400 000 сўм. Лимитдан ортиқ харажат – 100 000 сўм.

 

Бухгалтерия ҳисобида уяли алоқа харажатлари қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Асос

 

Уяли алоқа хизматлари кўрсатилди

 

400 000

 

100 000

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар;

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Уяли алоқа компаниясининг ҳисобварақ-фактураси, лимитдан ортиқ харажатларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги локал ҳужжат

 

Лимитдан ортиқ харажат қопланди:

кассага бадал тўлаш билан

100 000

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Кирим касса ордери

 

корхона счётига ўтказиш билан

 

100 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Банк кўчирмаси

 

иш ҳақидан ушлаб қолиш билан

 

100 000

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

Лимитдан ортиқ харажат корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

100 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

 

Солиқ солиш

Белгиланган лимитдан ортиқ харажатлар корхона ҳисобига ҳисобдан чиқарилса, ходим моддий наф тарзида даромад олади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди).

Унга белгиланган тартибда ЖШДС солинади, бироқ суғурта бадаллари ва ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг 186, ­306-моддалари).

Корхона учун белгиланган лимитдан ортиқ харажатлар – чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси). Улар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида чегирилмайди. Агар хизматлар ҚҚСни ўз ичига олса, белгиланган лимитдан ортиқ хизматлардан солиқ ҳисобга олинмайди (Солиқ кодексининг 219-моддаси 6-банди).

 

МИСОЛ. ҚҚС тўловчи корхона уяли алоқа ҳақини тўлайди. Уяли алоқа компанияси ҳисобот даври учун 600 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура тақдим этди, шу жумладан ҚҚС – 100 000 сўм.

Кўрсатилган хизматларга абонент тўлови – 540 000 сўм ва қўшимча хизматлар – 60 000 сўм (шу жумладан ҚҚС) киради. Корхона раҳбариятининг буйруғига биноан абонент тўлови хизматда фойдаланиладиган харажат ҳисобланади. Қўшимча хизматлар ҳақини корхона ходимнинг шахсий манфаатларини кўзлаб тўлайди.

Абонент тўлови (540 000 сўм) корхонанинг хизмат мақсадлари учун харажати ҳисобланиши боис, ушбу суммадан ҚҚС – 90 000 сўм (540 000 / 120 х 20) ҳисобга олиниши мумкин.

Қўшимча хизматлар суммасидан ҚҚС – 10 000 сўм (60 000 / 120 х 20) – ҳисобга олинмайди (тўланадиган ҚҚСни камайтирмайди), балки корхона харажатларига киради ва жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадига киритилади.

 

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Дебет

 

Кредит

 

Уяли алоқа учун абонент тўлови ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

450 000

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Абонент тўловидан ҚҚС ҳисобга олинди

 

90 000

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

Қўшимча уяли алоқа хизматлари бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

60 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Телефонлар ва сим-карталарни ҳисобга олиш

Корхона мулки ҳисобланган ва ходимларга фойдаланиш учун бериладиган телефонларни 1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари» счётида ҳисобга олинг.

Ходимларга топшираётганда уларни балансдан корхона харажатларига ҳисобдан чиқаринг ва улардан фойдаланувчи ходимлар бўйича таҳлил қилган ҳолда 014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари» балансдан ташқари счётида ҳисобга олинг.

Телефонлар қиймати бир бирлик учун 10 ЭКИҲдан ортиқ бўлса, ходимларга фойдаланиш учун топширишда уларнинг қийматини кечиктирилган харажатларга киритинг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 60-банди). Кечиктирилган харажатлар уяли алоқа телефонларидан фойдали фойдаланиш муддати давомида бир маромда ҳисобдан чиқарилади.

Сим-карталарни ҳам 1080-счётда ҳисобга олиш ҳамда ходимга топширишда телефон рақамлари ва ходимлар бўйича таҳлил қилган ҳолда балансдан ташқари 014-счётда ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ. Сим-карталарни телефон билан бирга эмас, алоҳида ҳисобга олинг. Бу телефон рақами бошқа телефон аппаратига қайта уланганда ҳисобга олишни осонлаштиради.

Телефон ва сим-карталарнинг ходимларга топширилиши корхонада белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Бу ТМБ номи, сони кўрсатилган ва ходимлар олганликларини тасдиқлаб албатта имзо чеккан тарқатиш қайдномаси ёки телефон ва сим-карталар берилганлигини ҳисобга олиш журнали бўлиши мумкин.

 

II вариант. Корхона ходимларга сим-карталарни фойдаланишга берган ҳолда уяли алоқа хизматлари ҳақини тўлайди

I вариантдан фарқи шундаки, корхона сим-картаси ходимларнинг телефон аппаратига уланади.

Уяли алоқа хизматлари ва сим-карталар қиймати I вариантдаги каби ҳисобга олинади.

Ходимнинг шахсий телефонидан хизмат мақсадларида фойдаланиш қандай расмийлаштирилади?

Агар ходим ўз уяли алоқа телефонидан корхона манфаатларини кўзлаб фойдаланса, бу қуйидаги шартнома билан расмийлаштирилиши мумкин:

● уяли алоқа телефонини ижарага олиш. Бунда ходим ижарага берувчи, корхона эса ижарага олувчи ҳисобланади;

● уяли алоқа телефонидан текин фойдаланиш.

 

Уяли алоқа телефони ижараси

Одатда у оператив ижара шартномаси бўлади. У ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 539-моддаси). Шартномада қуйидагилар белгиланган бўлиши керак:

● телефон русуми, номи;

● фойдаланишдан мақсад;

● ижара муддати;

● ижара тўлови миқдори, тўлаш тартиби, шартлари ва муддати;

● бошқа шартлар.

Ижара хизматлари қиймати томонларнинг келишуви билан белгиланади. Ижара тўловини белгилашда ижарага олинаётган телефон русумининг бозор қиймати ва ундан фойдали фойдаланиш муддатидан келиб чиқиш мумкин.

Телефон оператив ижарага берилади ва унинг муддати тугагач, қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра қайтарилади.

 

Эътибор беринг!

Уяли алоқа телефонини корхона ижарага олган бўлса ҳам, ундан ходим фойдаланади. Шу сабабли ижара шартномасида уяли алоқа телефонидан фойдаланиш шартлари, етказилган зарар учун томонларнинг жавобгарлиги ва бузилиб қолган тақдирда таъмирлаш харажатлари тақсимланишини аниқ қайд этиш лозим.

 

Солиқ солиш

Ходимнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромади унинг мулкий даромади ҳисобланади ва унга ЖШДСнинг энг кам ставкасида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 181-моддаси). 2018 йилда – 7,5% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 8-илова).

Ижарадан олинган даромаддан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти ижарага олувчи корхона зиммасига юклатилади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). Ходимга ижарадан олинган даромад ҳақиқатда тўланаётганда солиқ ушлаб қолинади (Солиқ кодексининг 185-моддаси).

Ижарадан олинган даромаддан ЯИТ ва суғурта бадаллари тўланмайди (Солиқ кодексининг 306-моддаси). Ходимнинг ШЖБПҲга бадаллар ажратилмайди, сабаби ижарадан олинган даромад меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича даромад ҳисобланмайди ва ижара (меҳнат эмас) шартномаси асосида юзага келади.

Телефонлар корхонанинг ишлаб чиқариш ёки маъмурий эҳтиёжлари учун ижарага олинган бўлса, фойда солиғини белгилашда ижара тўловлари чегириладиган бошқа харажатларга киритилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 3-банди).

 

МИСОЛ. Корхона ходимдан қиймати 1 000 000 сўмлик уяли алоқа телефонини ижарага олган. Шартнома бўйича ижара тўлови – ойига 50 000 сўм.

 

Бухгалтерия ҳисобида уяли алоқа телефони ижараси қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Ижара шартномаси бўйича олинган уяли алоқа телефони ҳисобга қабул қилинди

 

1 000 000

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

 

Ижара шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Ижара тўлови ҳисобланди

 

50 000

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

Ижара шартномаси

 

ЖШДС ушлаб қолинди

 

3 750

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Ижара тўлови акс эттирилди

 

46 250

 

6910-«Тўланадиган оператив ижара»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Ижара муддати тугаганда уяли алоқа телефони қайтарилиши акс эттирилди

 

1 000 000

 

 

001-«Оператив ижарага олинган асосий воситалар»

 

Ижара шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

 

Ходимнинг уяли алоқа телефонидан текин фойдаланиш

Ходимнинг уяли алоқа телефонидан текин фойдаланиш мол-мулкдан текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси билан расмийлаштирилади (ФКнинг 617-моддаси).

Ходимдан уяли алоқа телефонини текин фойдаланишга олаётган корхона шартномада белгиланган муддатга текин мулкий ҳуқуқни олади. Ходим телефондан текин фойдаланиш шартномаси бўйича даромад олмайди.

Телефоннинг бозор қиймати корхонанинг бошқа даромади сифатида корхонага солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Мулкий ҳуқуқ қийматини шартномада ва телефонни қабул қилиш-топшириш далолатномасида акс эттирган маъқул. Қийматни аниқлаш учун, ижара шартномасида бўлганидек, телефоннинг бозор қиймати ва унинг фойдали хизмат муддатини олиш мумкин.

 

Эътибор беринг!

Текин олинган мулкий ҳуқуқ тарзидаги корхона даромади бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди, балки фақат солиқ ҳисоботида кўрсатилади:

● Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 030-сатрида (1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган);

● Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 2-«Бошқа даромадлар» иловасининг 050-сатрида (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Ссуда шартномаси бўйича олинган телефонлар балансдан ташқари 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк» счётида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. Корхона ходимдан қиймати 1 000 000 сўмлик уяли алоқа телефонини текин фойдаланиш шартномаси бўйича олади.

 

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Текин фойдаланиш шартномаси бўйича олинган уяли алоқа телефони ҳисобга қабул қилинди

 

1 000 000

 

011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк»

 

 

Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

Шартнома муддати тугагач уяли алоқа телефони қайтарилди

 

1 000 000

 

 

011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мол-мулк»

 

Шартнома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси

 

 

 

III вариант. Корхона ходимларнинг уяли алоқа харажатларини қоплайди

Ушбу вариантда уяли алоқа оператори билан ходимлар шартнома тузадилар. Сим-карта ва телефон аппаратлари ҳам ходимларга тегишли бўлади. Корхона фақат ходимларнинг уяли алоқа харажатларини тўлайди.

Корхона харажатлари қандай расмийлаштирилади ва уларнинг хизмат зарурати юзасидан амалга оширилгани қандай асосланади?

2 та вариант қўлланиши мумкин:

● уяли алоқа телефонининг ижара шартномасини расмийлаштириш ва ходимга ижара тўлови тўлаш;

● уяли алоқа телефонидан хизмат мақсадларида фойдаланганлик учун ходимга компенсация тўлаш.

 

Уяли алоқа харажатлари ҳисобга олинган ижара шартномаси

Ижара шартномасини расмийлаштиришда уяли алоқа харажатларини ходимлар тўлашини инобатга олиш лозим. Бу ижара тўлови суммасини белгилашда ҳисобга олиниши керак. Ижара тўлови суммасидан 7,5%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолинади.

Эътибор беринг!

Уяли алоқа ҳақини корхона тўлайдиган ижара шартномаси билан солиштирсак, бошқа тенг шароитда ижара суммасидан ЖШДС кўпроқ бўлиши кўринади, сабаби уяли алоқа харажатлари энди ижара тўловида ҳисобга олинган.

 

Уяли алоқа телефонидан фойдаланганлик учун компенсация

Компенсация – расмийлаштириш ва ҳисоб юритишда энг оддий, бироқ корхона учун энг фойдасиз вариант. Компенсацияга ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, суғурта бадаллари, ЯИТ солинади (Солиқ кодексининг 174-моддаси 11-банди, 306-моддаси). ЖШДС компенсацияни ҳисобга олган ҳолда йил бошидан жами даромаддан шкала бўйича ушлаб қолинади.

Компенсациялар тўлаш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан жамоа шартномаси, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида белгиланиши мумкин (МКнинг 173-моддаси).

 

Хизмат заруратини асослаш

Бу фойда солиғини тўловчи корхоналар учун муҳим, сабаби ходимга ижара тўлови ёки компенсация тўлаётган корхона у ёки бу тарзда «шахсий» телефон сўзлашувлари ҳақини ҳам тўлайди. Бу эса, моҳиятан олганда – чегирилмайдиган харажатлар.

Корхона уяли алоқадан хизмат мақсадларида фойдаланиш лимитини белгилайдиган I вариантни эсга олайлик. Масалан, бу абонент тўлови. Бироқ у абонент тўловидан ошмаслиги учун харажатларни қандай назорат қилиш керак? Зеро барча тасдиқловчи ҳужжатлар, агар улар умуман мавжуд бўлса, ходимнинг қўлида бўлади.

Ижара шартномаси ёки компенсация тўланиши белгиланадиган ҳужжатда бу жиҳатлар тартибга солинган бўлиши керак. Яъни ходимнинг мажбуриятини назарда тутиш зарур:

● уяли алоқа оператори билан муайян тарифга уланиш шартномасини тузиш;

● уяли алоқа компанияси билан тузилган шартнома нусхасини корхонага тақдим этиш;

● қўнғироқлар иш юзасидан эканлигини тасдиқлаш учун счёт детализациясини тақдим этиш.

Ушбу ҳужжатлар корхона сарфлаган харажатларнинг хизмат тусига эгалигини ва фойда солиғини ҳисоблашда уларни чегириладиган харажатлар деб ҳисоблаш имкониятини тасдиқлаш учун асос бўлади.

Корхона раҳбари тасдиқлаган хизмат мажбуриятларини бажариш учун уяли алоқадан фойдаланувчи ходимлар лавозимлари рўйхатини ҳам унутманг.

 

МИСОЛ. Кичик корхона ходими ҳар ой 1 800 000 сўм иш ҳақи ва уяли алоқа телефонидан фойдаланганлик учун 300 000 сўм компенсация олади.

Бухгалтерия ҳисобида бу қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,
сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Асос

 

дебет

 

кредит

 

Иш ҳақи ва уяли алоқа телефонидан фойдаланганлик учун компенсация ҳисобланди

 

1 800 000,

300 000

Харажатларни ҳисобга олувчи счёт

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

Жамоа шартномаси (бошқа локал ҳужжат), ҳисоб-китоб қайдномаси

 

ЖШДС ушлаб қолинди

 

278 730

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

ШЖБПҲ (2%) ушлаб қолинди

 

42 000

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

6530-«Шахсий жамғариб бориладиган счётларга тўловлар»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

Суғурта бадаллари (8%) ушлаб қолинди

 

168 000

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

ЯИТ (15%) ҳисобланди

 

315 000

 

Харажатларни ҳисобга олувчи счёт

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Ҳисоб-китоб қайдномаси

 

Қуйидагилар тўланди:

ЖШДС

236 730

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

ШЖБПҲга ажратмалар

 

42 000

 

6530-«Шахсий жамғариб бориладиган счётларга тўловлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

суғурта бадаллари ва ЯИТ

 

168 000,

315 000

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Банк кўчирмаси

 

Иш ҳақи ва телефондан фойдаланганлик учун компенсация тўланди

 

1 653 270

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»;

5530-«Бошқа махсус счётлар»

Тўлов қайдномаси, чиқим касса ордери, банк кўчирмаси

 

 

Келтириб ўтилган вариантларнинг ҳар бири иккала томон учун қулай ва ноқулай жиҳатларга эга.

 

Наталья МЕМЕТОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1805 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика