Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Мулкий ҳуқуқ таннархга таъсир кўрсатмайди

 

ЯСТ тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли муассис (жисмоний шахс) 9 та тикув машинасини 1 йилга текин фойдаланишга берди.

1. Тикув машиналаридан текин фойдаланишдан олинган даромад тайёр тикув маҳсулотлари таннархига киритилиши керакми?

2. Даромад суммасини ҳисоблаб чиқариш учун тикув машинасининг бир ойлик амортизация нормасини олиш мумкинми?

3. Фойдаланувчи корхона ва ўз мулкини текин фойдаланишга берган жисмоний шахсда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

Ф.Прадиева.

 

1

Йўқ, тикув машиналаридан текин фойдаланишдан мулкий ҳуқуқ тарзида олинган даромад маҳсулотлар таннархига кирмайди. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 27-банди).

 

2

Ҳа, мумкин. Текин фойдаланишга доир муносабатлар ФКнинг 36-бобида белгиланган. Текин фойдаланиш шартномаси бўйича бир тараф иккинчи тарафга ашёни вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради, иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда қайтариб бериш мажбуриятини олади. Текин фойдаланиш қиймати олувчининг солиқ солинадиган даромадини ҳисоблаш мақсадида аниқланади. Текин фойдаланиш шартномасида мол-мулк қиймати кўрсатилган бўлса, у солиқ солинадиган даромадни аниқлаш учун асос қилиб олинади.

 

3

Муассисга тегишли тикув машиналаридан текин фойдаланиш корхона мулкий ҳуқуқ тарзида даромад олишига олиб келади (Солиқ кодексининг 135-моддаси), у корхонанинг бошқа даромадлари таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди).

Корхона ушбу даромад миқдорини аниқлаши ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган даромадига киритиши керак (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Бошқа даромадларга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади.

Ушбу вазиятда муассис жисмоний шахсда солиқ солинадиган даромад юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1403 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика