Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Норезидент учун фойда солиғи

 

ЯСТ тўловчи корхона қурилиш материаллари етказиб беришга импорт контракти тузди. Етказиб берувчи – Россия компанияси (резидентлик сертификати – Россия). Товарларни етказиб бериш учун резидентлик сертификатига эга Латвия корхонаси билан алоҳида транспорт-экспедиторлик хизматлари шартномаси тузилди. Латвия компанияси Ўзбекистонда доимий муассасага эга эмас.

Транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатувчи ЎзР норезиденти – Латвия компанияси даромадларидан солиқ тўлашимиз керакми?

У.Наюсова.

 

– ЎзР норезидентларининг даромадларига Солиқ кодексининг ­155-моддасига мувофиқ халқаро шартномаларни ҳисобга олган ҳолда солиқ солинади.

Латвия корхонасининг фойдасига, агар у Ўзбекистонда ДМ орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаётган бўлса, фақат Латвияда солиқ солинади (Конвенциянинг 7-моддаси, Рига, 3.07.1998 йил, ВМнинг 18.08.1998 йилдаги 352-сон қарори билан тасдиқланган).

Ушбу нормани қўллаш учун норезидент фирма Латвиянинг ваколатли органи берган, Латвиядаги доимий жойлашган ери мавжудлиги (резидентлиги) фактини расман тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши керак (Солиқ кодексининг 155-моддаси). Бундай ҳужжат мавжуд бўлганда норезидент фирмага солиқни ушлаб қолмасдан даромад тўлайсиз.

Солиқ органларига даромад тўланган чорак тугагандан кейин 25 кундан кечиктирмай Норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китоби (1-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тақдим этилади.

Солиқ даври (календарь йили) тугаганидан кейин 30 кун ичида солиқ органларига белгиланган шаклдаги, солиқ тўловчи (хорижий фирма), даромадининг умумий суммаси ва бутун йил учун ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг умумий суммаси кўрсатилган маълумотнома тақдим этилади (Солиқ кодексининг 165-моддаси 4-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 563 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика