Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Комиссия қарорини бажариш зарур

 

Кичик корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо ҳисобланади. Президентнинг 23.02.2017 йилдаги ПҚ-2796-сон қарори 5-бандига мувофиқ Идоралараро комиссия корхонамиз 1.09.2017 йилдан бошлаб умумбелгиланган тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтиши ҳақида қарор чиқарди. Солиқ инспекцияси Солиқ кодексининг 348-моддасига таянган ҳолда Комиссия қарорини тўғри деб ҳисобламоқда.

Савдо корхоналари танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўловчилар ҳисобланадими ёки ПҚ-2796-сон қарорга мувофиқ уларни умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтказиш мумкинми?

О.Велиханов.

 

Савдо корхоналари солиқ солиш тизимини танлаш ҳуқуқисиз ЯСТ тўловчилар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 352-моддаси 1-қисми). Бироқ юридик шахснинг мулкида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўлса, унга Солиқ кодексининг ­348-моддаси нормалари татбиқ этилади. У инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосани беришга ҳақли бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилганидан кейинги ойдан эътиборан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

Шу сабабли Идоралараро комиссия тегишли қарор чиқарган бўлса, ЯСТ тўловчи савдо корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши шарт.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1149 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика