Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Мол-мулк солиғини ҳамма тўламайди

 

Ўзгартиришларга мувофиқ 2018 йил апрелдан ЯСТ тўловчилар мол-мулк солиғи ва ер солиғини ҳам тўлашлари шарт.

Барча ЯСТ тўловчилар мол-мулк солиғини тўлашлари керакми?

У.Наимов.

 

– Ҳақиқатан ҳам, 2018 йил апрелдан айрим ЯСТ тўловчилар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлаш мажбурияти жорий этилган эди (Солиқ кодексининг 349-моддаси).

Ер солиғини фақат 1 гектардан ортиқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилар Ягона солиқ тўлови тўловчиларининг ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 16.04.2018 йилда 3001-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўлайдилар.

Мол-мулк солиғини ЯСТ тўловчилар қуйидаги ҳолда тўлайдилар:

● белгиланган муддатда қурилиши тугалланмаган объект мавжуд бўлганда ёки корхона бундай объектларни сотиб олган бўлса;

● корхона қурилиши тугалланган объектда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича олинган мажбуриятларни 12 ой ичида бажармаган бўлса (Солиқ кодексининг ­271-моддаси).

Қуйидагилар қурилишнинг белгиланган муддати ҳисобланади:

● лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган муддат;

● қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган тақдирда эса – тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахслар Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари аниқлаган объектлар бўйича мол-мулк солиғини тўлайдилар.

Мол-мулк солиғи солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб, белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида (3 х 5% = 15%) ҳисоблаб чиқарилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Солиқ кодексининг 47-бобига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади ва тўланади.

 

Эътибор беринг!

Юридик шахс (ЯСТ тўловчи) – қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорида инвестиция лойиҳаси бўйича мажбуриятлар ҳам бўлса, инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли орган хулоса чиқарганидан кейинги ойдан бошлаб ЯСТ тўловчи умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 807 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика