Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 27 / Солиқ солиш

Чегирма суммаси ҳисоботда акс эттирилмайди

 

ЯСТ тўловчи масъулияти чекланган жамият ишлаб чиқаришдан ташқари, чакана савдо билан шуғулланади. Етказиб берувчилардан сотиб олинган кийим-кечакларни дўконда сотамиз. Акция ўтказиш – ўтган йилги товарни пасайтирилган нархда сотишга қарор қилдик. Бунда чегирма ҳисобга олинган янги нарх товар сотиб олинган нархдан кам эмас.

Чегирма суммасидан ЯСТ тўланадими?

Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

О.Пеплова.

 

– ЯСТ солиш мақсадида товарларни сотишдан тушган тушум, савдода – товар обороти ялпи тушум таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 355-моддаси). Таннархдан паст нархда сотилганда товарларнинг таннархига (сотиб олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) солиқ солинади.

Чегирма ҳисобга олинган сотиш нархи сотиб олиш қийматидан паст бўлмаса, у солиқ солинадиган базага киритилади. Чегирма суммасидан солиқ тўланмайди.

Товарлар сотиш нархларида ҳисобга олинаётган бўлса, 2980-«Савдо устамаси» счёти чакана савдодаги товарларга савдо устамалари (чегирмалар) тўғрисидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган.

 

Товарлар сотиш нархларида дўконга кирим қилинган бўлса, чегирмаларни акс эттирувчи проводка қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Чакана савдо дўконига кирим қилинганда товарларга савдо устамаси акс эттирилди

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар»

 

2980-«Савдо устамаси»

 

Савдо устамаси чегирма суммасига камайтирилди

 

2980-«Савдо устамаси»

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар»

 

 

 

Чакана савдо учун товарлар савдо устамасини ҳисобга олмасдан, сотиб олиш қиймати бўйича кирим қилинган бўлса, берилган чегирмалар бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

ЯСТ бўйича ҳисоботда (13-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) фақат ҳақиқий тушум ва, агар мавжуд бўлса, таннархдан паст нархда сотишдан зарарлар акс эттирилади. Чакана савдода берилган чегирма суммаси ҳисоботларда акс эттирилиши керак эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1325 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика