Ҳар бир нашрнинг оммабоплигини ўқувчилар билан ўрнатилган алоқа: таҳририятга ёзма (электрон) ва телефон орқали мурожаатларга қараб баҳолаш мумкин. «Норма маслаҳатчи»га нафақат бухгалтерия, божхона ва бошқа касбга доир саволлар, балки кундалик турмушда тўқнаш келинадиган муаммолар кўтарилган хатлар ҳам келиб туради.
Чунончи, пойтахтимизнинг Чилонзор даҳасида яшовчи пенсионер Горбунова Ольга Александровна ҳовлидаги автотранспорт билан боғлиқ вазият юзасидан мурожаат қилган. Бунинг устига, олинган фотосуратни ҳам илова қилиб жўнатган.
«... Газетангизнинг сўнгги вақтдаги янгиликлар ҳақидаги бўлимида нотўғри тўхтаб турганлик учун жазони қатъийлаштириш ҳақида сўз борган эди. Машиналарнинг ҳовлиларга қўйилишига ҳам эътибор берсалар, нур устига аъло нур бўлар эди. Машиналар эгалари автомобиль соҳиби бўлиш билан бирга хос ҳуқуққа эга бўламиз деб ўйласалар керак, улар қолган барча одамларни писанд қилмай, уловларини ўзлари учун яқин ва қулай жойга қўйиб кетаверадилар. Масалан, ўтиш йўлкасини тўсиб, тротуарга.
Бундай одамлар «хос ҳуқуқлари» ва бошқаларни назар-писанд қилмаслик қанчага тушишини ҳис этишлари учун уларни албатта катта жарима билан жазолаш керак деб ўйлайман».