Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Турфирмалар янги имтиёз олди

 

Туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспортдан Республика йўл жамғармасига 2022 йил 1 январгача йиғим ундирилмайди. Бу Президентнинг 24.05.2018 йилдаги ПФ–5447-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Илгари имтиёз қуйидаги тарзда берилар эди: йиғим ставкаси транспорт воситалари сотиб олиш қийматининг 3%и миқдорида этиб белгиланган эди (2.12.2016 йилдаги ­ПФ–4861-сон Фармон). Бу ўша пайт амал қилган умумий ставкага мос келар, бироқ у оширилган тақдирда туризм корхоналари устунликка эга бўлардилар (3% тўлашда давом этган бўлар эдилар – таҳр.).

Янги тартибга биноан туризм фаолияти субъектлари ўзлари сотиб олган, мамлакатимизга олиб кирилаётган, туристларни ташиш учун мўлжалланган, сиғими 9 кишидан ортиқ бўлган янги транспорт воситаларини ИИВ органларида рўйхатдан ўтказишда 1.01.2022 йилгача Республика йўл жамғармасига умуман йиғим тўламайдилар.

Эслатиб ўтамиз, олиб кирилаётган 8 ва ундан ортиқ кишини (ҳайдовчи билан биргаликда) ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари худди шу давргача божхона тўловларини тўлашдан озод этилган, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно (3.02.2018 йилдаги ПФ–5326-сон Фармон).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 25.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Жисмоний шахслар учун ЭРИ арзонлашди

 

Бу давлат раҳбарининг 5.06.2018 йилдаги Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашга доир ПФ-5456-сон Фармонида назарда тутилган.

Президентнинг 18.07.2018 йилдаги ПФ-4455-сон Фармонига иловага тегишли тузатишлар киритилган.

Энди жисмоний шахсларга электрон рақамли имзо бериш учун тўлов ЭКИҲнинг 10%идан 7%игача камайтирилади. Яъни у 17 224 сўм ўрнига 12 056 сўмни ташкил этади (шарҳ эълон қилинган пайтдаги ЭКИҲдан келиб чиққан ҳолда).

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ЭРИни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори ЭКИҲнинг 10%и миқдорида сақлаб қолинди.

Эслатиб ўтамиз, электрон рақамли имзо калитлари давлат ва банк хизматларининг барча турларидан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлайди ва Давлат хизматлари марказлари томонидан расмийлаштирилади. У ерга шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Коррупцияга қарши экспертиза: тафсилотлар аниқлаштирилди

 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиятига тузатишлар киритилди (АВ томонидан 1.06.2018 йилда 2745-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Биринчидан, коррупцияга қарши экспертизанинг асосий мақсадлари белгиланди – лойиҳаларда коррупциявий омиллар юзага келишининг олдини олиш ва фош этиш ҳамда уларни кейинчалик бартараф этиш.

Иккинчидан, жисмоний ва юридик шахсларга ноаниқ, бажарилиши қийин бўлган ва (ёки) оғирлаштирилган талабларни ўз ичига олган коррупциявий омиллар рўйхати кенгайтирилди. Юридик ва жисмоний шахсларнинг хулқ-атвори ва фаолиятини бир-бирига боғлиқ бўлмаган ва асосланмаган тарзда тартибга солишда акс этадиган, ижтимоий муносабатлар иштирокчиларининг эркинлиги чекланишига олиб келиши мумкин бўлган муносабатларни керагидан ортиқ ҳуқуқий тартибга солиш ҳам улар жумласига киради.

Маълумот учун: услубият коррупциявий омилларнинг учта асосий тоифасини кўрсатади:

ҳуқуқни қўлловчи учун умумий қоидалардан истисноларни асоссиз даражада кенг доирада назарда тутиш ёки асоссиз қўллаш имкониятини белгиловчи;

√ жисмоний ва юридик шахсларга ноаниқ, бажарилиши қийин бўлган ва (ёки) оғирлаштирилган талабларни ўз ичига олган; 

√ ҳуқуқий тартибга солишда камчиликлар мавжудлиги билан боғлиқ бўлган. 

Лойиҳа тартибга соладиган ҳуқуқий муносабатлар хусусиятини инобатга олган ҳолда бошқа нормалар ҳам коррупциявий омиллар сифатида баҳоланиши мумкин.

Учинчидан, коррупцияга қарши экспертиза адлия органлари томонидан НҲҲ лойиҳаларини (барча турдаги: қонунчилик, қонуности ва идоравий ҳужжатларни – таҳр.) ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш доирасида ўтказилади. Тузатишлар мустақил экспертларни ва тор ихтисосликдаги мутахассисларни уни ўтказишга жалб этиш имкониятини беради.

Тўртинчидан, энди коррупцияга қарши экспертиза натижалари бўйича барча фикр-мулоҳазаларни инобатга олиш мажбурий бўлиб, лойиҳа ҳуқуқий экспертизага такроран киритилганда улар бартараф этилган бўлиши керак. Илгари бундай фикр-мулоҳазалар фақат идоравий НҲҲ учун мажбурий бўлиб, қолган лойиҳалар учун эса тавсия тусига эга эди.

Бешинчидан, амалдаги ҳужжатлар қуйидаги асосларга кўра коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади:

√ адлия органлари, давлат органлари ва ташкилотларининг иш режалари;

√ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

√ жамоатчилик назорати субъектларининг таклифлари ва тавсиялари;

√ мақолалар ва ОАВга келиб тушган бошқа материалларни ўрганиш натижалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Табиий газ йўқотишлари қандай ҳисобланади?

 

Табиий газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 1.06.2018 йилда 3018-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда табиий газни трубопровод орқали транспортировка қилишдаги йўқотишларни ҳисоблаш усуллари, услублари ва махсус формулалари ўз аксини топган.

У Президентнинг 29.05.2017 йилдаги ПФ–5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги Фармонига асосан ишлаб чиқилган. Фармон билан илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, энергия ресурсларини етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартибини тасдиқлаш кўзда тутилган эди.

У газ етказиб бериш, транспортировка қилиш, тақсимлаш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналар учун табиий газ сарфи ва йўқотишларини ҳисоблашнинг асосий усулларини ўз ичига олган. Айтиш керакки, мазкур корхоналар газ сарфини режалаштиришда, газни ҳисобга олиш приборлари йўқлиги ёки носозлигида ҳамда газ сарфи бўйича ҳисоботларни юритишда ушбу йўриқномани қўллашлари мажбурий саналади.

Бу - муҳим! Йўқотишларни аниқлаш истеъмолчига ҳеч қандай таъсир қилмайди, фақатгина соҳага доир махсус юридик шахсларга тегишлидир.

Йўриқнома «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Ленара Хикматова, Олег Заманов, Фозила Ашурова, «Norma» МЧЖ экспертлари.

 

Прочитано: 128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика