Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Божхона

Тадбиркорлар маълумотни «биринчи қўл»дан олишди

 

«Сирғали» ТИФ божхона постида тадбиркорлик субъектлари иштирокида ташкил этилган сайёр учрашувда республикамиз Президенти ҳамда ҳукумати томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган топшириқлар ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ташкил этган ушбу очиқ мулоқотда давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида (12.04.2018 йилдаги ПФ-5414-сон) белгиланган тартиб-таомиллар, божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган меъёрлар атрофлича тушунтириб берилди.

Таъкидлаш керакки, экспорт салоҳиятини ошириш соҳасида яратилаётган кўплаб енгилликлар Тошкент шаҳри учун белгиланган экспорт прогнози режасининг тўлиқ бажарилишида ҳам ўз аксини топди. Масалан, жорий йилнинг I чорагида 53,2 млн АҚШ долларлик товарлар экспорти амалга оширилгани шундан далолат беради.

Учрашув давомида пойтахтда рўйхатдан ўтган экспортчи корхоналарнинг божхона расмийлаштируви борасидаги мавжуд муаммолари ишчи тартибда ўрганилиб, амалий ечими таъминланди ҳамда экспорт кўрсаткичларини янада юқори даражага кўтаришга қаратилган таклифлар ҳамкорликда ўрганилди.

Бошқарма томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ташқи иқтисодий фаолиятни янада ривожлантириш, тадбиркорлар манфаатларини таъминлашга хизмат қилиш билан бирга, божхона органларида содир бўлиши мумкин бўлган тамагирлик, коррупция ҳолатлари олдини олишда ҳам қўл келади.

 

Тошкент шаҳар

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1489 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2018-05-10 07:28:38, Гость_:
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика