Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Божхона

Шатакка олувчилар номенклатурада кўрсатилмаган

 

Яқинда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш чоғида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар тўғрисида Фармон қабул қилинди.

Ташувчи янги узилган сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган бўлса, фойдаланишда бўлган шатакка олувчилар барча тўловлардан озод қилинадими?

Жамол М.

 

2021 йил 1 январга қадар импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари – 8701 20, 8704 21, 8704 22, 8716 39) божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлашдан озод этилган (29.03.2018 йилдаги ПФ-5388-сон Фармони).

Амалга жорий этилган Ўзбекистон Республикаси Товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясига (28.12.2017 йилдаги ПҚ-3448-сон) мувофиқ, 8701 20 коди остида ярим тиркамалар учун ғилдиракли тракторлар кўрсатилган.

ТИФ ТНнинг 8704 21 ва 8704 22 кодлари остида – тегишинча транспорт воситасининг тўлиқ массаси 5 тоннадан ортиқ бўлмаган ва 5 тоннадан ортиқ, бироқ 20 тоннадан ортиқ бўлмаган юк ташувчи моторли транспорт воситалари.

8716 39 коди остида – тиркама ва ярим тиркамалар; бошқа ўзи юрмайдиган транспорт воситалари; уларнинг бошқа қисмлари.

ТИФ ТНнинг кўрсатилган кодлари орасида фойдаланишда бўлган шатакка олувчилар йўқ.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 1531 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика