Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Солиқ солиш

ЯИТ: ҳисоблаш принципи

 

Корхонада бир нечта иш режими (5 кунлик иш ҳафтаси, 6 кунлик иш ҳафтаси, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш) белгиланган бўлса, ЯИТнинг энг кам миқдори қандай ҳисобланади?

Н.Ерафимова.

 

– ЯИТнинг энг кам миқдори Ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобланади.

ЯИТ Солиқ кодексида белгиланган тартибда тегишли йил учун Президентнинг қарори билан белгиланган ставка бўйича, бироқ:

● фермер хўжаликлари томонидан – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг 50%и миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

● микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан (фермер хўжаликлари бундан мустасно) – ҳар бир ходими учун ойига ЭКИҲнинг ­65%и миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

● қолган ЯИТ тўловчилари томонидан – ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорда тўланади.

ЯИТ тўловчилари ҳисобот ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва юқорида кўрсатилган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлаши шарт.

Бунда ходимлар ҳақиқатда ишлаган кунларга, бироқ корхонада ўрнатилган бир ойдаги иш кунлари сонидан ортмаган ҳолда, бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони киритилади.

Корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари ёки бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, улар мавжуд бўлмаганда эса – ходим билан иш берувчининг келишувига биноан қуйидагилар белгиланади:

● иш ҳафтасининг тури (2 кун дам олинадиган 5 кунлик иш ҳафтаси ёки 1 кун дам олинадиган 6 кунлик иш ҳафтаси ва бошқалар);

● иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати);

● ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти;

● сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби.

Корхонада бир нечта иш режими (5 кунлик иш ҳафтаси, 6 кунлик иш ҳафтаси, иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш) белгиланган бўлса, ЯИТнинг энг кам миқдорини ходимларнинг иш режими тоифаларига кўра алоҳида ҳисоблаш лозим.

Бунда корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий этилган – яъни айрим тоифадаги ходимлар учун иш графиклари белгиланган бўлса, ички меҳнат тартиби қоидаларида (жамоа шартномасида) мазкур иш графиги қанча муддатли иш ҳафтасидан келиб чиқиб белгиланганлиги қайд этилиши шарт.

 

МИСОЛ. Кичик корхонада 20 киши ишлайди. Ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси кўринишида 2 та иш режими белгиланган.

Асосий ходимлар учун – 6 кунлик, қоровуллар учун эса 5 кунлик иш режими белгиланган. Бунда қоровуллар (4 нафар ходим) белгиланган жадвалга мувофиқ сменалаб ишлайдилар. У 5 кунлик иш ҳафтаси режимидан келиб чиққан ҳолда иш вақтини жамлаб ҳисобга олишга асосланган.

Иш вақти ҳисоб-китобига (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 29.12.2017 йилда 04-09/6542-сон билан тасдиқланган) мувофиқ 2018 йил февралда 5 кунлик иш ҳафтасида иш кунлари сони 20 кунга ва 6 кунлик иш ҳафтасида 24 кунга тенг. Энг кам иш ҳақи 172 240 сўмни ташкил этади.

2018 йил февралда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ЯИТ 15%лик ставкада 2 628 560 сўм миқдорида ҳисобланди.

16 нафар асосий ходим 360 кун ишлаган. Қоровуллар графикда белгиланган барча сменаларда ишлаганлар. Қоровулларга тўғри келадиган ҳақиқатда ишланган кунлар сони 80 га (4 х 20) тенг.

Бир ойда барча ходимлар ишлаган кунларнинг умумий сони 440 кунни (360 + 4 х 20) ташкил этади.

ЯИТнинг энг кам миқдори суммаси – 2 127 164 сўм ((360 / 24 + 80 / 20) х 172 240 х 0,65).

Ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп эканлиги (2 628 560 сўм > 2 127 164 сўм) сабабли 2 628 560 сўм тўланиши лозим.

 

Татьяна БЕЛОУСОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти. 

Прочитано: 1675 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика