Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Солиқ солиш

Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС

 

Корхонамиз (воситачи, ҚҚС тўловчиси) бошқа корхона (комитент, ҚҚС тўловчиси) билан импорт товарлар сотиб олиш учун воситачилик шартномасини тузди. Хорижий етказиб берувчи билан 50 000 USD (шартли сумма) миқдорида импорт контракти тузилди. ҚҚСни ҳисобга олганда воситачилик ҳақи товарлар контракт қийматининг 2,5%ини ташкил этади. Комитентга 50 000 USD суммасидаги импорт товарлар тўлиқ ҳажмда етказиб берилди, бу 406 003 500 сўмни ташкил этди (божхонада расмийлаштириш кунидаги 8 120,07 сўмлик курс бўйича). Ҳақ суммаси – комитентга етказиб берилган товарлар қийматининг 2,5%и – 10 150 087,5 сўм.

Воситачилик ҳақидан ҚҚС суммаси қандай ҳисобланади?

У.Наросева.

 

– Воситачи ҚҚС тўловчиси ҳисобланганлиги ҳамда воситачилик шартномасида унинг воситачилик ҳақи миқдори ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда белгиланганлиги боис воситачилик ҳақидан ҚҚС суммаси ҳақнинг умумий суммасини 120 га бўлиш ва 20 га кўпайтириш орқали ҳисобланади.

Келтирилган мисолда воситачилик ҳақидан ҚҚС 1 691 681,25 сўмни (10 150 087,5 / 120 х 20) ташкил этади. Бинобарин, воситачи – ҚҚС тўловчиси ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган хизматлар қиймати – 8 458 406,25 сўм, ҚҚС суммаси – 1 691 681,25 сўм ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган хизматлар қиймати – 10 150 087,5 сўмни қайд этиши керак.

Воситачилик шартномалари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV бўлимида белгиланган ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш хусусиятларини инобатга олиш зарур.

 

Анжелика НАМ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика