Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Солиқ солиш

Бизнесни кенгайтириш оқибатлари

 

Корхонамиз улгуржи савдо билан шуғулланади (ИФУТ коди – 46 450). Ходимларнинг йиллик сони 24 кишидан ошмайди.

ЯСТ тўловчиси бўлиб қолган ҳолда 100 нафаргача ходимни ёллашимиз мумкинми?

Ч.Рептунина.

 

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ходимлар сонидан қатъи назар ЯСТ тўлайдилар (Солиқ кодексининг 350-моддаси).

Юридик шахсни кичик тадбиркорлик субъектларига киритиш учун ходимлар сони аҳамиятга эга (ВМнинг 24.08.2016 йилдаги 275-сон қарори).

Чунончи, корхонангизнинг ИФУТдаги 46450-«Парфюмерия ва пардоз товарлари улгуржи савдоси» кодига кўра микрофирмаларга – ходимларининг ўртача йиллик сони 1 кишидан 5 кишигача бўлган корхоналар, кичик корхоналарга эса 6 кишидан 25 кишигача бўлган корхоналар киради.

Ходимларнинг ўртача йиллик сони бизнесингиз учун белгиланган 25 кишилик чегарадан ошса, корхона йирик савдо корхонаси қаторига ўтади ҳамда кичик бизнес субъектларига берилган имтиёз ва преференцияларни қўллаш ҳуқуқини йўқотади.

Йил якунларига кўра корхонангиз йирик корхонага айланса, у ҳолда:

1) ЯСТ тўлаш муддати ўзгаради – уни ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса – йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўлашга тўғри келади (Солиқ кодексининг 360-моддаси);

2) ЯИТ ставкаси ўзгаради. Йирик корхоналар учун у 25%, бироқ ҳар бир ходим учун ойига 1 ЭКИҲдан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорга 25-илова; АВ томонидан 13.04.2010 йилда ­2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-банди);

3) йиллик молиявий ҳисоботга чораклик ҳисобот қўшилади:

Бухгалтерия баланси – 1-сон шакл (чораклар ва йил якунларига кўра);

Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот – 2-сон шакл (чораклар ва йил якунларига кўра);

Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот – 4-сон шакл (йил якунларига кўра);

Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот – 5-сон шакл (йил якунларига кўра) (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Ноила ВАЛИНИНА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1249 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика