Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Солиқ солиш

Участка кичрайган бўлса

 

Корхонада (ЯСТ тўловчи) Тошкентдаги ижарага олинадиган участкалар майдони кичрайди. Январь–февралда – 2 000 кв.м, мартдан эса – 50 кв.м.

2018 йил I чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдорини қандай қилиб тўғри ҳисоблаб чиқариш мумкин?

Р.Меерова.

 

– ЯСТнинг энг кам миқдори ҳар чоракда ер участкаси майдонига қараб ҳисоблаб чиқарилади ((ер участкаси (ижарага олинган хона) майдони х белгиланган ставка) / 4).

Корхонада ҳисобот чораги давомида ижарага олинадиган участка майдони ўзгарган бўлса, у ҳолда ер солиғи ҳисобот чорагида ойма-ой ҳисоблаб чиқарилади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

МИСОЛЛАР.

Ер участкаси майдони 2 000 кв.м ва белгиланган ставка 26 235 094 сўм бўлганда ер солиғи 437 251,57 сўмни ((0,2 х 26 235 094) / 12) ташкил этади.

Ер участкаси майдони 50 кв.м ва белгиланган ставка 26 235 094 сўм бўлганда ер солиғи 10 931,29 сўмни ((0,005 х 26 235 094) / 12) ташкил этади.

2018 йил I чораги учун умуман корхона бўйича ер солиғи 885 434,43 сўмни ((437 251,57 х 2) + 10 931,29) ташкил этади.

Шу тариқа ҳисобланган ер солиғи суммаси ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаш формуласига киритилади:

 

ЭКМяст = 3 х С х К1 х К2, бу ерда:

 

С – ер солиғи (2203-сон Низомнинг ­8-банди).

Йил давомида ер участкалари (ижарага олинган хоналар) майдони ўзгарганда корхоналар ҳисобот чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай аниқлаштирилган ЯСТнинг энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобини тақдим этишлари шарт (2203-сон Низомнинг 5-банди). Сизнинг ҳолатда – 2018 йил 25 апрелдан кечиктирмай.

 

Ирина БОРИСОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1297 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика