Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Амалий бухгалтерия

Манфий гудвилл

 

Бошқа МЧЖни бўлиш йўли билан янги МЧЖ ташкил этилди. Тақсимлаш баланси тузилди. Тақсимлаш балансининг (тақсимлаб, бизга берганларининг) «Жами» графасида қуйидагилар кўрсатилган: баланс активининг ­400-сатри – 25,552 млрд сўм, баланс пассивининг 780-сатри – 16,482 млрд сўм. Актив-пассив фарқи – 9,07 млрд сўм.

Янги ташкил этилган корхонанинг соф активлари билан устав фонди ўртасидаги ижобий фарқ қайси счётда ҳисобга олинади?

Эшитишимча, фарқ гудвиллга ўтказилар экан, бироқ айнан қандай суммаларни ўтказиш лозим?

Б.Утяганова.

 

– Соф активларни ҳисоблаш учун активлар суммасидан мажбуриятлар суммаси айирилади, ёки баланс активининг 400-сатри айирув баланс пассивининг 770-сатри.

Соф активлар ҳажми таъсис ҳужжатларида қайд этилган корхона устав капитали ҳажмидан кўп бўлса, у ҳолда фарқ дастлабки бухгалтерия балансининг «Мажбуриятлар» бўлимида тартибга солиниши лозим.

Фарқни 7230-«Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар» счётида, жорий қисмини 6230-«Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётида ажратиб кўрсатган ҳолда акс эттириш керак.

Бу манфий гудвилл (АВ томонидан 27.06.2005 йилда ­1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 23-сон БҲМСнинг 49-банди). У ҳисоб сиёсатида белгиланган муддат мобайнида корхонанинг бошқа операцион даромадларига (9390-счёт) киради ва бошқа даромадлар таркибида ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1277 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика