Корхона чет эллик жисмоний шахсларга (ҳайдовчиларга) Ўзбекистон ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган йўлларда йирик габаритли ва оғир вазнли юкларни ташишга рухсатнома олиш хизматларини кўрсатади. «Йўллойиҳаэкспертиза» унитар корхонаси билан ўз номидан шартнома тузади, рухсатнома расмийлаштирилиши ва берилиши учун ҳақ тўлайди. Ҳайдовчилар тузилган шартномага кўра кўрсатилган хизматлар, шу жумладан рухсатнома олиш харажатлари ҳақини сўмда тўлайдилар.
Ушбу фаолият воситачилик ҳисобланадими?
ЯСТ қандай ставкада тўланиши керак?
Ушбу операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши тартиби қандай?
О.Вуинова.
– Ҳа, фаолиятингиз воситачилик ҳисобланади.
Воситачилик фаолиятининг фарқловчи хусусияти шундаки, воситачи топшириқни бажараётганда ўз манфаатларини эмас, балки ўзи вакили бўлиб чиқаётган шахс манфаатларини кўзлайди.
Воситачилик, топшириқ шартномаси ва бошқа воситачилик шартномалари бўйича воситачилик хизматлари кўрсатаётган юридик шахслар ҳақ миқдоридан 33%лик ставкада ЯСТ тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илованинг 5-банди).
Бухгалтерия ҳисобида юк ташишга рухсатнома олиш бўйича воситачилик хизматлари қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Рухсатномани расмийлаштириш хизматлари учун ҳайдовчиларнинг қарзи акс эттирилди
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
Юк ташишга рухсатнома бериш хизматлари ҳақи тўланди
|
6990-«Бошқа мажбуриятлар»
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
Воситачилик ҳақи кўринишидаги даромад акс эттирилди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
|
Воситачилик ҳақи келиб тушди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
Юк ташишга рухсатнома бериш харажатлари қопланди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
Воситачилик хизматларини кўрсатиш шартномалари бўйича операцияларнинг ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибининг (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) IV бобида акс эттирилган.
Сиз воситачи (ишончли шахс) сифатида бажарилган ишлар ва қилинган харажатлар тўғрисида ҳисобот тузасиз, шунингдек ҳайдовчига (комитент ёки топшириқ берувчига) ўз ҳақингиз суммасига ҳисобварақ-фактура тақдим этасиз.
Воситачининг (ишончли шахснинг) ҳисоботига асосан комитент (топшириқ берувчи) қоплаши лозим бўлган маблағлар воситачилик ҳақи суммасига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади. Бунда ҳисобварақ-фактурада ушбу маблағлар кўрсатилмайди.
Ноила МУҚМИНОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.