Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Ўзаро ҳисоблашиш

Нормативдан ортиқча қўшимча тўловлар

 

Касаллик варақаси бўйича қўшимча тўлов ва нормативдан ортиқча суткалик пуллар ҳисобда қандай акс эттирилади?

С.Дорпиева.

 

Корхона меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ички локал ҳужжатлари билан ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча қўшимча тўловларни тасдиқлашга ҳақли.

Бундай тўловлар қуйидагича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар сифатида ходимнинг жами даромадига киритилади (Солиқ кодексининг 172-моддаси):

меҳнат лаёқатини вақтинча йўқотган ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш – ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш (Солиқ кодексининг 175-моддаси 9-банди);

хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) – компенсация тўловлари (компенсациялар) (Солиқ кодексининг 174-моддаси 9-банди).

Уларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (Солиқ кодексининг 170-моддаси), шунингдек ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг суғурта бадаллари солинади (Солиқ кодексининг ­307-моддаси).

Ушбу тўловлар ишлаб чиқариш ходимларига ҳисобланса, улар ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари сифатида ишлаб чиқариш таннархига киритилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом).

Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводка билан акс эттирилади:

Дт 2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

Кт 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш».

Ушбу тўловлар бошқарув ходимларига ҳисобланса, улар меҳнатга ҳақ тўлашга харажатлар сифатида маъмурий харажатларга киритилади:

Дт 9420-«Маъмурий харажатлар»

Кт 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш».

 

Ирина БОРИСОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1209 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика