Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / Ўзаро ҳисоблашиш

Аввал ҳисса киритилади, кейин қайта рўйхатдан ўтказилади

 

Муассиснинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарори санаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан фарқланса, бухгалтерия проводкалари қандай кетма-кетликда амалга оширилади?

Б.Упусова.

 

– Жамият устав фондини унинг иштирокчиларининг қўшимча ҳиссалари ҳисобига кўпайтириш тартиби «Масъ­улияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасида баён этилган.

Бу қуйидагича амалга оширилади:

1) жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор билан бир вақтда унинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади;

2) ҳиссаларни қўшиш муддати тугаган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай жамият иштирокчиларининг қўшимча ҳиссаларини қўшиш якунларини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади;

3) қўшимча ҳиссалар қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар тасдиқланган кундан ­эътиборан бир ойдан кечиктирмай тақдим этилмоғи лозим;

4) таъсис ҳужжатларидаги мазкур ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан кучга киради.

Устав фонди миқдорининг оширилиши билан боғлиқ бўлган таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда давлат рўйхатидан қайта ўтказиш 16 иш соатидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади (Низом, ВМнинг 9.02.2017 йилдаги 66-сон қарорига 1-илова).

 

Бухгалтерия проводкалари ва уларнинг кетма-кетлиги қуйидагича:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қўшимча ҳисса киритилди (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгунча)

 

Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар

 

6630-«Муассисларнинг устав капиталини кўпайтиришга доир ҳиссалари»

 

УФ кўпайтирилди (таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан кейин)

 

6630-«Муассисларнинг устав капиталини кўпайтиришга доир ҳиссалари»

 

8330-«Пай ва ҳиссалар»

 

 

Ноила МУҚМИНОВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1910 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика