Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 19 / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Автокарвон қатнашчилари Ўзбекистонда бўлди

 

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳридан йўлга чиққан
«Ғалаба – барча учун битта» («Победа – одна на всех») автокарвони иштирокчилари Самарқанд шаҳрида меҳмон бўлди.

 

Россия Федерациясининг Ханти-Мансийск автоном округи думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари ­1946–1958 йилларда ишлаб чиқарилган ГАЗ-М-20 «Победа» автомобилларида Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари шаҳар ва қишлоқларидан ўтиб, юртимизда ҳам бўлди.

Автокарвон қатнашчилари дастлаб Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Шундан сўнг шаҳардаги Хотира майдонида Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида халок бўлган инсонлар ёд этилди. Россиялик меҳмонлар ушбу масканда самарқандлик уруш фахрийлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Автокарвон Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган инсонларни ёд этиш, бугун ҳаёт бўлган фахрийлар жасоратини эслаш, уларни улуғлаш мақсадида ташкил этилди. Инсоният тарихидаги энг кўп қурбонлар берилган ушбу урушда Ўзбекистондан ҳам 1,5 миллиондан ортиқ киши қатнашган ва буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган. Автокарвон ана шу умумий ғалабанинг 73 йиллигини нишонлаш мақсадида ташкил этилди. Сафар давомидаги тадбирлар, учрашувлар ҳақида ҳужжатли фильм яратилажак.

Меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий обидалар билан ҳам яқиндан танишди.

Автокарвон иштирокчилари Тошкентда ҳам бўлишди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1195 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика