Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 17 / Божхона

Почтадаги чекловлар

 

Жисмоний шахс футбол билан шуғулланиш пайтида кўпинча эти узилади, лат ейди. Жаҳон амалиётида бундай ҳолларда футболчилар тренировка ёки ўйинни давом эттириш учун углеводород бирикмалар асосида тайёрланган турли музлатувчи спрейлардан фойдаланадилар.

Россия Федерациясида қариндошим яшайди, унга ана шундай спрейни (Cryos Spray) буюртириш мумкин. Уни ЎзРга жисмоний шахс манзилига почта орқали жўнатади.

Бу турдаги моддаларни жўнатишга оид муайян чекловлар борми?

С.Морозов,

бош бухгалтер.

 

Ҳа, бундай маҳсулотни почта орқали жўнатиш тақиқланган.

Интернет-ресурслардаги маълумотларга кўра, Cryos Spray спорт музлатувчиси таркибида бутан, изобутан, пропан бор.

Ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп, кучли таъсир этадиган, радиоактив, портлайдиган, заҳарли, ўювчи, осон алангаланадиган ва бошқа хавфли моддаларнинг жўнатилиши тақиқланган (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларга 3-илова 1-бандининг «б» кичик банди).

Спрей таркибида осон алангаланадиган ва портлайдиган газлар борлиги сабабли уни почта жўнатмаси орқали жўнатиш мумкин эмас.

 

Александр ЛОБАНОВ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1361 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика