Norma.uz

Тезликни камайтиришни кўзлаб

 

Асосий шаҳарлар ичидаги энг юқори тезлик Ўзбекистон пойтахтида рухсат этилганидан 10 – 20 километрга паст бўлган бир неча ўнлаб мамлакатлар тажрибаси ўрганилмоқда.

 

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳоли пунктларида 70 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга рухсат этилган. Дунёдаги кўплаб мегаполисларда эса ушбу рақам 50 – 60 км/соатга тенг.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраевнинг сўзларига қараганда, бугун дунёда энг юқори ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатни ташкил этадиган мамлакатлар сони жуда камайиб кетган.

– Халқаро тажрибани ўрганганимизда Европанинг 29 та мамлакатида тезлик 50 км/соатгача, Лондонда эса 48 км/соатгача чеклангани маълум бўлди. МДҲнинг кўпгина мамлакатлари, хусусан, Россия, Қозоғистон, Грузия, Арманистон ва Озарбайжонда у 60 км/соатни ташкил этади. Биз ҳам ушбу йўналишдан бориб, мазкур масала устида иш олиб борамиз деган фикрдаман. Ҳозирча уни ўз даражамизда кўриб чиқмоқдамиз, кейинчалик ИИВга таклифлар билан чиқиб, вазирга хулосаларни тақдим этишга имконимиз бор, – дея таъкидлади у.

Тезлик 10 км/соатгача камайтирилса, дея қайд этди Жўраев, ҳайдовчида вақтида тўхташ ва пиёдани уриб юбормаслик ёки қандайдир тўсиққа тўқнашмаслик имкони кўпаяди.

– Ҳайдовчиларга бошқариш маданияти, пиёдаларга ҳурмат ҳисси сингдирилмаса, ҳеч қандай чоралар ёрдам бермайди. Ушбу масалага алоҳида эътибор қаратишимиз даркор. Бундан ташқари, жазо муқаррар бўлмоғи лозим, – деди ИИББ бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари 3,7 млн дан ортиқ ЙҲҚни бузиш ҳолатларини аниқладилар.

 

Манба: Sputnik.

Прочитано: 500 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2018-04-15 23:16:28, Гость_ck6014884@mail.ru:
Я не согласен с Вашими предложениями потому что в этих государствах влажная погода. А у нас в основном Каракалпакстане больше  +40 градусов. Простой пример почему эти государства не сеют хлопок.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика