Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Божхона

«Омадсиз олтинтопарлар»

 

Навоий вилояти табиий ресурсларга, шу жумладан, рангли металл ва қурилиш хом ашё материалларига бой ҳудуд ҳисобланади.

 

Амалдаги тартибларга асосан ер ости бойликларимиздан оқилона фойдаланиш мақсадида қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхатига (Олий Мажлиснинг 12.05.2001 йилдаги 222-II-сон қарорига 1-илова) киритилган. Лекин айрим фуқароларимиз табиий бойликларни осонгина қўлга киритиш мақсадида уларни ноқонуний равишда қазиб олаётган ҳолатлар учрамоқда.

Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Навбаҳор тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида «Сармишсой-Қалқонота» йўналишида ҳаракатланаётган 4 та автомашинани тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечиришганда, автомашиналар салонида фуқаролар Г.Қ., Х.Ж., Т.К., Ш.Э.га тегишли, таркибида тилласи бор бўлган, оғирлиги мос равишда 140 кг, 420 кг, 150 кг, 120 кг лик тошлар ҳамда ушбу тошларни қазиб олишда фойдаланиладиган перфаратор ва движоклар борлигини аниқлашди.

Бир маҳаллада истиқомат қилувчи бу «олтинтопарлар» ҳеч қандай рухсатномасиз Сармишсой тоғли ҳудудидан қазиб олган қимматликларга ишлов бериш учун уларни бошқа туманга олиб ўтмоқчи эканликлари маълум бўлди.

Таркибида тилла қимматбаҳо метали бор бўлган 830 кг тошлар қонунийлигини аниқлаш мақсадида вақтинча сақловга олинди ва суд қарорига кўра ушбу тошлар Навоий кон-металлургия комбинатига топширилди.

2017 йил давомида Навоий вилояти божхоначилари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда жами 11 ҳолатда бу турдаги ҳуқуқбузарликларни фош этиб, ноқонуний қазиб олинган 7 тоннадан ортиқ таркибида тилла зарралари мавжуд тошларни давлат фойдасига мусодара қилишган.

Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1198 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика