Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Солиқ солиш

Тугалланмаган қурилиш объектлари бўлган ерларга солиқ

 

Тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкаларига уларнинг норматив қурилиш даврида ер солиғининг қандай ставкалари қўлланади? Норматив қурилиш муддати белгиланмаган бўлса, қандай йўл тутиш лозим?

Ольга.

 

– Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерларга норматив қурилиш муддати даврида ер солиғи солинмайди (Солиқ кодексининг 282-моддаси ­2-қисми 18-банди).

Бошқа объектлар учун тугалланмаган қурилиш объектлари эгаллаган ер участкалари бўйича ер солиғи икки баравар ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга ­19-илованинг 9-изоҳи).

Жорий йилнинг апрелидан бошлаб норматив қурилиш муддати тугагач, юридик шахслар тугалланмаган қурилиш қайд этилган ер участкалари учун 3 баравар миқдорда ер солиғи тўлайдилар. Норматив муддат лойиҳа-смета ҳужжатлари билан белгиланади. Агар унда норматив муддат кўрсатилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой деб белгиланади (Солиқ кодексининг 283-моддаси; 3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонуннинг 30-моддаси 5-банди).

 

Дарина АБУХОВИЧ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1807 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика