Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Фармон ва ижро

Соғлом рақобат монополияга чек қўяди

 

Бозорларимиздаги носоғлом рақобат, озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан монополлаштирилиши, сунъий тақчилликни юзага келтириш ва баъзи товарлар учун нарх-навонинг асоссиз оширилиши оқибатида қўшимча фойда олиш учун шарт-шароит яратилмоқда. Бу тармоқда жиддий тизимли муаммолар сақланиб қолаётганидан далолатдир.

 

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида бозор иқтисодиётининг муҳим талаби – ресурс ҳамда имкониятлардан фойдаланиш даражаси, фаолият майдони ҳаммага тенг бўлиши кераклиги, яккаҳокимликка ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлаб, аҳоли эҳтиёжи учун зарур маҳсулотларни мамлакатимизга импорт қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида тўпланиб, улар учун мўмай даромад манбаига айланиб қолганини кескин танқид қилган эди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2017 йилнинг 11 ойи давомида импортёрлар озод қилинган божхона имтиёзлари ҳажми 409 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу давр мобайнида жами 620 компания юртимизга 422 млн долларлик 105 турдаги маҳсулот олиб кирган. Улардан 305 субъект божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда 283,5 млн долларлик 81 турдаги маҳсулотни импорт қилган. 211 млн долларлик маҳсулот олиб кирган 25 йирик компания эса 280 млрд сўмлик имтиёздан фойдаланган. Жами импортёрларнинг 4 фоизигина юртимизга 50 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кириб, қарийб 70 фоизлик божхона имтиёзларига эга бўлган.

Рақамлардан кўриниб турибдики, бундай имтиёзлар қўлланилгани билан мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларининг таннархи аҳоли талаб-эҳтиёжини қондира олмайди. Бу эса соҳада адолатли тартиб жорий этишни, яъни барча тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тенглаштириш лозимлигини тақозо этади.

Ушбу соҳадаги муаммоларни бартараф этишда Президентимизнинг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони муҳим аҳамиятга эга.

2018 йил 1 февралдан бошлаб юртимизга озиқ-овқат товарларини импорт қилиш бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилган индивидуал божхона, солиқ ҳамда бошқа имтиёзлар ва преференциялар бекор қилинди. Бундан ташқари, жорий йил 1 февралдан истеъмол товарларини республика товар-хом ашё биржаларида сотиш (сотиб олиш)га тақиқ бекор қилинди. Шакар ишлаб чиқарувчилар 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига ҚҚС тўлашдан озод этилди. Истеъмол товарларини товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида сотиш (сотиб олиш) учун улгуржи савдони амалга оширишга лицензия мавжудлиги талаб қилинмайдиган бўлди.

Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари божхона тартиб-таомилларини амалга оширишда сунъий тўсиқлар яратиш, сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларига йўл қўйгани учун шахсий жавобгарлиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Бу вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини ишончли таъминлаш, расталаримизни хавфсиз ҳамда арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, аҳолининг харид имкониятларини мустаҳкамлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга хизмат қилади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика