Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Божхона

Почта орқали... сақич

 

Республикамизда тамаки маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш шу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, ташиш ва сотиш устидан давлат назоратини ўрнатишда, шунингдек мазкур товарлар республикамиз ҳудудида яширин тарзда ишлаб чиқарилишининг ёхуд четдан ноқонуний равишда олиб келинишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Жўнатмадаги 40 млн сўмлик сигарета ва сақичлар бизнес учун мўлжалланган эди

Демак ушбу маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш, акциз маркаларини ёпиштирмаган ҳолда ташиш (халқаро транзитдан ташқари), сақлаш ва сотиш қонунбузарлик саналади. Лекин баъзи «тадбиркорлар» «бизнесда таваккал қилиш»дан чўчимайдилар.

АҚШдан А.Р. номига келтирилган почта жўнатмаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтампт» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда кўрикдан ўтказилганда, 200 қути «Parliament» ва 130 қути «Marlboro» номли сигареталар, 1 640 дона турли хил сақичлар борлиги маълум бўлди. Шу тариқа қонунбузар почта жўнатмаси орқали умумий қиймати салкам 40 млн сўмлик сигарета ва сақичларни олиб киришга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 1861-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, иш ҳужжатлари тегишли тергов органига юборилган.

Шунингдек, ушбу пост ходимлари хориждан курьер­лик хизмати орқали келтирилган почта жўнатмаларини ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишганда CN 23 халқаро почта декларацияларида кўрсатилмаган умумий қиймати салкам 13 млн сўмлик 30 га яқин техника воситалари борлиги аниқланди.

Ушбу вақтинча олиб қўйилган товарлар маъмурий суд қарорига асосан давлат эгалигига ўтказилди.

 

Тошкент шаҳар
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати.

Прочитано: 1584 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика