Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Солиқ солиш

ҚҚС: ўқув контур карталари учун имтиёзлар

 

«Картография» ДИИЧК давлат унитар корхонаси ҳисобланади, фаолият предметиумумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотнома тусидаги карталар, тармоқлараро йўналишдаги атласлар, ўқув контур карталари ва атласлари, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги картографик материалларни тузиш ва босиб чиқариш. Ушбу маҳсулотлар матбаа маҳсулотлари сифатида Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган эди.

2018 йил 1 апрелдан бошлаб босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан боғлиқ ишларга ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади. Бироқ айрим турдаги маҳсулотларкитоб маҳсулотлари, ОАВ босма нашрлари, дафтарлар ва расм альбомлари учун имтиёзлар сақланган.

2018 йил 1 апрелдан контур карталари ва атласлар кўринишидаги мактаб маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича имтиёз сақланадими?

О.Егорова.

– 2018 йил 1 апрелдан бошлаб босма маҳсулотларни реализация қилиш бўйича оборот қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 19-банди; 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонун). Имтиёзни қўллаш мақсадида босма маҳсулотлар жумласига китоб маҳсулотлари, ОАВнинг даврий босма нашрлари (реклама тусидаги босма нашрлар бундан мустасно), дафтарлар, расм ва чизмачилик альбомлари киради.

Атлас ва карталарни босиб чиқариш Иқтисодий фаолият турлари таснифлагичининг 58.11-«Китоблар нашр қилиш» синфига мансуб.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) таснифлагичида (МСТ) босиб чиқарилган атласлар ва картали бошқа китоблар «Босма китоблар» тоифасига (58.11.1) кирувчи 58.11.15 кодига эга.

Мактаб контур карталари ва атласлари шунингдек МСТнинг 58.11.15 кодига эга ва китоб маҳсулотларига киради. Шу сабабли уларни реализация қилиш бўйича оборот 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, илгаригидек, ҚҚСдан озод қилинади.

 

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1404 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика