Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Солиқ солиш

Ҳадя қилинган улушдан солиқ тўланади

 

Ўзбекистонда МЧЖ шаклидаги хорижий корхона – ЎзР резиденти рўйхатдан ўтказилган ва фаолият юритади. Унинг ягона муассиси хорижий юридик шахс – ЎзР норезиденти ҳисобланади.

У МЧЖ ХКда иштирок этиш улушини бошқа юридик шахс – Ўзбекистон норезидентига текинга ёхуд номинал қийматидан паст қийматда бериш йўли билан ундан воз кечаяпти. Бунда улуш сотувчиси ҳам, унинг харидори ҳам Ўзбекистонда фаолият юритмайди.

Устав фондидаги улуш текинга олинганда ёки номинал қийматидан паст қийматда сотиб олинганда харидорда Ўзбекистонда ҳисоблаб ёзиладиган ва ушлаб қолинадиган (ёки тўланадиган) солиқ солинувчи даромад юзага келадими?

Бу ҳолда фойда солиғи тўланганлиги тўғрисида маълумотнома олиш зарурми?

Татьяна.

 

– Ўзбекистон норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган даромадларига ушбу даромадларни олиш билан боғлиқ харажатларни чегирмасдан тўлов манбаида солиқ солиниши лозим.

Текинга олинган мол-мулк, шу жумладан резидент юридик шахснинг устав фондидаги улуши уни олувчи – ЎзР норезидентида даромад деб тан олинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 11-1-банди). Мол-мулкни текин асосда олаётган шахснинг даромадлари бозор қиймати бўйича баҳоланиши керак (Солиқ кодексининг 135-моддаси).

Мол-мулк харидори солиқ агенти деб тан олинади ҳамда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ушлаб қолиши ва тўлаши керак. Мол-мулкни реализация қилувчи (берувчи) юридик шахс – Ўзбекистон Республикаси норезиденти харидор – солиқ агентига мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини (мавжуд бўлса) тақдим этиши шарт. Улар асосида солиқ агенти юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммасини ҳисоблаб чиқаради.

Солиқ агенти устав капиталидаги олинаётган улушга бўлган мулк ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилгунига (расмийлаштирилгунига) қадар ЎзР норезидентининг даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши шарт. Ҳисоб-китоб устав капиталидаги улуши норезидент томонидан сотиб олинган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органига тақдим этилади (Солиқ кодексининг 155-1-моддаси).

Бунда Ўзбекистон билан даромад олувчи резиденти бўлган давлат ўртасида тузилган, солиқ солиш масалаларини тартибга солувчи халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ солиқ имтиёзлари назарда тутилиши мумкин.

Устав фондидаги улуш номинал қийматидан паст қийматда сотиб олинган тақдирда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Солиқ органлари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўланганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжат асосида солиқ агентига у тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномани берадилар, у мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказувчи (расмийлаштирувчи) органга тақдим этилади.

Солиқ кодексининг ­155-1-моддаси 8-қисми талабларидан келиб чиқилса, ҳар қандай ҳолда ҳам маълумотнома тақдим этиш зарур, сабаби фақат у тақдим этилганда ваколатли органлар сотиб олинаётган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказадилар (расмийлаштирадилар).

 

Анжелика НАМ, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1648 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика