Norma.uz
Газета СБХ / 2018 год / № 08 / Солиқ солиш

Жисмоний шахсдан мол-мулкни ижарага олиш

 

Ишлаб чиқарувчи микрофирма (ЯСТ тўловчиси) жисмоний шахсдан майдони 1 000 кв.метрлик хоналарни ижарага олса, 2018 йилда унга солиқ солиш қандай ўзгаради?

Микрофирма мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлаши керакми?

Бош бухгалтер.

 

– 2018 йил 1 апрелдан бошлаб мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида белгиланган чегаравий миқдордан ортиқ майдони бўлган ер участкаларига эга ЯСТ тўловчилари ер солиғини тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 45-банди). Чегаравий миқдор 1 гектар этиб белгиланган (29.12.2017 йилдаги ­ПҚ-3454-сон қарорнинг 7-банди).

Майдони 1 000 кв.метрлик хоналар ижарага олинганда ер солиғини тўлаш керак эмас. Микрофирма учун ер солиғининг 3 баравари суммасидан келиб чиқиб аниқланадиган энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлаш тартиби сақланади (АВ томонидан 3.03.2011 йилда ­2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Нотурар жойларнинг ижара шартномаси жисмоний шахс билан тузилганлиги сабабли, микрофирма даромад тўлаш манбаи сифатида ЖШДСни ушлаб қолади. ЖШДС суммаси шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан, бироқ энг кам ставкалар бўйича ҳисобланганидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади ­(ПҚ-3454-сон қарорнинг 12-банди). 2018 йил учун Тошкент шаҳри бўйича ойлик ижара тўловининг энг кам ставкаси 1 кв.м учун 9 000 сўм миқдорида белгиланган (ПҚ-3454-сон қарорга 25-илова).

2018 йил апрелдан бошлаб ЯСТ тўловчилар лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича мол-мулк солиғини тўлайдилар. Норматив муддат белгиланмаган тақдирда эса – тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ажратилган ер участкаларида қурилиш бошланганидан эътиборан 24 ой ичида. Бунда мол-мулк солиғи белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари ахбороти асосида ҳисоблаб чиқарилади. Ер солиғи бўйича ҳам худди шундай тартиб жорий этилмоқда (3.01.2018 йилдаги ЎРҚ-456-сон Қонуннинг 4, 5-бандлари).

Микрофирма тугалланмаган қурилиш объектларига эга бўлмаса, мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашга доир янги тартиб унга нисбатан татбиқ этилмайди.

ЯСТ тўловчилар орасида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни фақат алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқарувчилар тўлайдилар (ПҚ-3454-сон қарорга 13-илова). Агар микрофирма уларни ишлаб чиқармаса, ушбу солиқ тўловчиси ҳисобланмайди.

 

Наталья МЕМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1631 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика